ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича Бюросининг Марказий Осиё бўйича офиси директори Валтер Скотт Рид-учинчи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.