ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ ҳукумати 2018 йилда Давлат департаменти йўналиши бўйича Ўзбекистонга бериладиган молиявий ёрдам миқдорини 4,4%га — 9,3 млн. долларгача оширади, деб хабар берди Foreign Policy томонидан чоп этилган ҳужжатга асосланиб 1news.uz.
Шуниси эътиборлики, 2018 йилги бюджет лойиҳасида Украинага ёрдам ҳажми 68,8%га — 570 млн. $дан 177 млн. $га тушган. Бир қатор мамлакатлар: Арманистон (илгарироқ 17,6 млн. $ ажратиш режалаштирилганди), Озарбайжон ва Беларуссия (7,7 млн. $дан), Грузия (47,5 млн. $), Қозоғистон (6,1 млн. $), Туркманистон (3,9 млн. $) ва бошқа қатор давлатларга Давлат департаменти йўналиши бўйича маблағ ажратиш бутунлай бекор қилинган.
Давлат департаменти шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонга молиявий ёрдам ҳажмини мос равишда 60 ва 47,6%га қисқартирди.