Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи муассасалар ташкил этилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЭлектронный урок в московской школе
Электронный урок в московской школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур муассасалар битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи муассасалар фаолияти янада ривожлантирилади. Бу борада Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва талаблар асосида амалга оширади.

Улар ўз фаолиятини аҳолига пуллик таълим хизматларини кўрсатиш, хайрия фондлари ва грантлардан келиб тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиради.

Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Британиянинг Лестер университети Тошкентда олий мактабини очади

Эътиборли жиҳати, мазкур муассасалар битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

Қарорда мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши белгиланди.

Кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

Аҳолига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бино, объектлар ва иншоотлар давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ўрнатилган тартибда сотилади.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ўз навбатида таълим жараёнини ўқитишнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда фанларни чуқурлаштириб ўргатиш йўналишида ташкил этишлари лозим.

Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Янги боғчалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади

Бундан ташқари, ўзларига ном танлашда Ўзбекистоннинг машҳур ва буюк олимлари, жамият арбоблари исмларидан ўрнатилган тартибда фойдаланишлари, илғор илмий-амалий тажрибани жорий этишлари ҳамда чуқурлаштириб ўрганиладиган фанларни чет тилида ўқитиш учун таълим жараёнига хорижий педагог ва мутахассисларни жалб қилишлари талаб қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2018/2019 ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир туман (шаҳар)да мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган камида биттадан юридик шахс ташкил этишлари белгиланди.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинди.

Бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилиши даркор.

Школа, в которой учился Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги турдаги мактаблар ишга туширилади

Шунингдек, улар меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловдан ҳам озод қилинди.

Тижорат банкларига мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга бошланғич маблағни шакллантириш, бино ва иншоотларни сотиб олиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, замонавий ўқув жиҳозлари ва ўқитиш воситаларини сотиб олиш учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилди.

Янгиликлар лентаси
0