Ўзбекистонда янги турдаги мактаблар ишга туширилади

© SputnikШкола, в которой учился Ислам Каримов
Школа, в которой учился Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу таълим масканларида болани ўқитишда замонавий стандартлар ва ёндашувлар қўлланилади. Бу ерда ҳамма нарса, ҳар бир кабинет дизайнига қадар мактаб ўқувчисининг кўпқиррали таълим-тарбия олиши учун хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда республиканинг 14 региони учун замонавий умумтаълим мактаблари лойиҳалари тайёрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Спутник Ўзбекистон мухбирига.

Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, бу турдаги намунавий мактаблар бутун республика бўйича 194та туманда ишга туширилади.

Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Саъдуллаев 30 ёшгача бўлган ёшларни "Президент жамоаси"га ишга таклиф қилди
"Ушбу таълим масканларида болани ўқитишда замонавий стандартлар ва ёндашувлар қўлланилади. Бу ерда ҳамма нарса, ҳар бир кабинет дизайнига қадар мактаб ўқувчисининг кўпқиррали таълим-тарбия олиши учун хизмат қилади", — деб ҳикоя қилган вазир.

Саъдуллаев шунингдек, таълим масканларининг ҳар бирида ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган "лидер"лар фаолият юритишини маълум қилган ва олий маълумотли етакчиларни саралаб олиш жараёни ўз ниҳоясига етганини қўшимча қилган.

Вазирнинг айтишича, етакчи кадрларнинг ҳар бири махсус ўқув тайёрлов семинарларидан ўтишган.

Шунингдек, улар фаолияти учун барча шарт-шароитлар мужассам замонавий кабенатлар тайёр ҳолатга келтирилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда давлат таълим тизимида 14 828та таълим масканлари мавжуд, шулардан 9680таси умумтаълим мактабларидир. Педагогларинг умумий сони 400 мингдан ортиқ, ўқувчилар сони эса — 5 миллион нафарни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0