Тошкент ИИБ энг кўп тарқалган фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Tutov / Медиабанкка ўтишЗадержанный преступник
Задержанный преступник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни сақлаш органлари фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва ўз маблағларини нотаниш кимсалар қўлига тутқизмаслик ҳақида огоҳларнтирди.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонда фирибгарликнинг энг кўп тарқалган тури, бу — пластик картадаги пулларни нақд пулга айлантириб бериш, коммунал хизматлар ҳақини тўлаб бериш ҳамда фол очиш ва келажакни айтиб бериш каби ишлар, деб хабар қилмоқда nuz.uz.

"Бугунги кунда шаҳарда қотиллик, зўрлаш каби оғир жиноятлар сони камайган, лекин фирибгарликлар сони ошган. Ушбу муносабат билан биз фуқаролар йиғинлари вакиллари, домкомлар билан  суҳбат оли бормоқдамиз. Уларга қандай қилиб фирибгарлар қўлига тушиб қолмасликни ўргатамиз. Улар эса ўз навбатида буни ўз маҳалла ва уйлари аҳолиси эътиборига еткизиши керак. Ундан ташқари ходимларимиз уйма-уй юриб аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда", — деди МИрзо Улуғбек тумани ИИБ Тергов қўмитаси бошлиғи Бахром Бегалиев.

Шундан сўнг тергов қўмитаси бошлиғи шу кунларда Тошкентда авж олган фирибгарликнинг бир неча турларини санаб ўтди.

Энг кўп содир бўладиган қаллоблик, бу — пластик картадаги пулларни нақд пулга айлантириб бериш соҳасида экан. Одатда фирибгарлар пластик картадан катта миқдорда пулларни нақд пулга айлантириб беришни ваъда берар,  кейин эса карта ва пулни олиб ғойиб бўлишар экан.

Оформление и выдача биометрических заграничных паспортов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Россия фуқаролигини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Бошқа фуқаролар эса, фолбин, табиб ва шу каби  афсунгарларга мурожаат  қилишар ва уларга катта миқдорда пул тўлашар экан. Экстрасенслар кўп ҳолларда оддий товламачи бўлиб чиқар экан. Фуқаролар учун эса ИИБга мурожаат қилишдан бошқа йўли қолмас экан.  

Кенг тарқалган фирибгарликнинг яна бир тури бу — ўқишга ё ишга киритиб қўйишни ваъда бериш экан. Бундай ҳолларда фирибгарлар пулни олиб ғойиб бўлар, қурбонлар эса ҳатто ИИБга мурожаат қилишга қўрқишар экан, чунки нафақат пора олган, балким пора берган киши ҳам қонун олдида айбдор ҳисолланади.

Пул ундириш мақсадида фирибгарлар ўзларини ИИБ ёки прокуратура ходимлари деб таништирар ва паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириш, хорижга чиқиш стикери олиш, пропискага қўйиш, автомобилга давлат рақами олиб бериш, жиноий ишни тўхтатиш ёки қамалган кишини чиқариш каби хизматларни таклиф қилишар экан.

Айрим тоифадаги фуқаролар учун чет элга чиқиш ман қилиниши муносабати билан, ушбу "муаммони ҳал қилиб берадиган" фирибгарлар пайдо бўлган. Лекин жиноятчилар фақат пулни олади-ю, кейин ғойиб бўлади.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Аэропортда йўловчиларни чув тушириб келган фирибгар-ҳайдовчи қўлга олинди

Қаллаблик кенг тарқалган яна бир соҳа бу — коммунал хўжалик тўловлари соҳасидир. Фуқароларни фирибгарлардан ташқари ҳақиқатдан ҳам ушбу соҳада ишлайдиган ходимлар ҳам алдаш ҳоллари кузатилмоқда. Кўп ҳолларда жиноятчилар якка қолган нафақахўрлар, ёки ёш болали ёлғиз аёлларни алдаши мумкин. Одатда, коммунал хўжалик ходимларига ҳамма уй эшигини очиб беради. Жиноятчилар эса қулай фурсат пойлаб ўғирлик ҳам қилиш мумкин.

Шунингдек, нозирлар тўлов паттаси берилганидан кейин, тўлов ҳақидаги маълумотларни базадан ўчириб юборган ва оқибатда фуқароларда қарз пайдо бўлган. Ёлғондакам нозирлар эса, пулни олиб қалбаки квитанция беради ва ғойиб бўлади. Шу сабабдан ҳуқуқни сақлаш органлари фуқаролардан тўловларни банк орқали амалга оширишни сўрайди.

"Қора риэлторлар" эса бошқа шаҳардан келганларга сотиладиган арзон уй ёки ҳовли учун жой таклиф қилади. Ҳамма келишувлар оғизаки бўлгани тўфайли бундай битимлар охири вой билан тугайди.

Автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ: фирибгарлар одамларга "Орландо" ваъда қилишга ўтди

Пойтахтда бир неча фермерлар ўз ерларидан уй учун жой ажратиб беришни ваъда берган бўлиб, битим фақат оғизаки бўлган, қоғозда расмийлаштирилмаган. Натижада қуриббитказилган уй фермер хўжалигининг мулкига айланган.

Шунингдек, қалбаки олтин безаклар сотиш ҳолатлари ҳам кўпайган. Жабрланувчилар арзимаган тақинчоқларни катта пулга сотиб олганларини пайқаган вақтда жиноятчилар аллақачон ғойиб бўлган бўлади.

Кўп ҳолларда одамлар маблағларини яхши жойга жойлаштириб, доимий даромад олиб теришни орзу қилишади. Бундан фойдаланган фирибгарлар эса молия пирамидалари ташкил қилади. Ундан ташқари айрим фуқаролар виртуал биржаларда ёки бошқа қимор ўйинларига пул тикиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ИИБ терговчилари фуқароларни ҳушёр бўлишга чақиради.

Янгиликлар лентаси
0