ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ сайтида аэропортда йўловчиларни кутиб олган ва аввал бошқа нарх айтиб, манзилга етиб боргач бошқача — янаям каттароқ нарх талаб қилган фирибгар қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилди.
Бироқ айтилган манзилга келганларидан сўнг, Умаровга ҳар бир босиб ўтилган километр учун 100 Россия рублидан тўланишини тушунтириб, алдов йўли билан ундан уч минг уч юз Россия рублини олиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.