TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ҳ.А олдин судланган бўлишига қарамай Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яна фирибгарлик йўлини давом эттиради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
У Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Э.Мнинг ишончига киради ва унга "Ласетти" автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, 7000 АҚШ долларини олиб кетади.
Жабрланувчининг ўз вақтида ички ишлар органларига мурожаат қилгани натижасида Ҳ.А тезда ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.