Мирзиёев ижрочи ҳокимият органлари фаолиятини ислоҳ қилишга киришди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, давлат ҳокимият тизими ислоҳ қилинади

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлади. Ҳужжатлар президентнинг расмий веб сайтида эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилинишидан мақсад ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги тизимли муаммоларни бартараф этиш, инновацион ривожланишнинг замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқаришдир.

Шавкат Мирзиёев  встретился с руководством Минобороны - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Президент девонини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

Ҳужжатда бугунги кунда давлат ҳокимияти бошқарувида зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар кўрсатиб ўтилган. Хусусан, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари ҳудудларни ривожлантириш суръатларини пасайтирувчи, жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминламаяпти. Айрим ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларнинг декларатив хусусиятга эгалиги, уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги, вазифаларнинг такрорланиши ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларининг мавжудлиги амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳасининг аниқ чегараси, айниқса, жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг ички идоравий ва идоралараро ўзаро ҳамкорлигининг таъсирчан механизмлари мавжуд эмас. Шунингдек, давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашганлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг етарли даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги, жамоатчилик назоратининг кучсиз механизмлари ҳаддан ташқари бюрократия ва коррупциянинг турли кўринишларига олиб келмоқда, айрим раҳбарларда лозим даражада масъулият ва ташаббускорликнинг мавжуд эмаслиги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ва мақсадли кўрсатмаларни ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этишга салбий таъсир қилмоқда.

4 декабр - Ўзбекистон Президенти сайлови куни - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ эксперти Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берди

Маъмурий ислоҳотлар олти йўналишда олиб борилади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилади, жумладан, ижро этувчи ҳокимият органлари, уларнинг тузилмалари ва бўлинмалари оптималлаштирилади, "электрон ҳукумат" тизими янада кенг жорий этилади.

Ижро этувчи ҳокимият органларининг аниқ вазифалари ва жавобгарлик соҳалари белгиланади, айрим давлат функцияларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш йўли билан тартибга солиш воситалари такомиллаштирилади.

Шунингдек, давлат бошқаруви босқичма-босқич номарказлаштириб борилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва фаолият самарадорлиги оширилади.

Концепцияда ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, хусусан, давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг муносиб шароитларини яратиш, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0