АҚШ эксперти Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтиш4 декабр - Ўзбекистон Президенти сайлови куни
4 декабр - Ўзбекистон Президенти сайлови куни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эксперт Ўзбекистон сиёсий тизими хориж кузатувчиларини ҳайрон қолдирадиган ўзига хос хусусиятларга эгалигини билдирди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ислоҳотлар йўлида мунтазам олға ҳаракатланмоқда, йил сайин сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда, деб ҳисоблайди сайловларни кузатаётган америкалик эксперт, Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр.

"Шу кунгача менинг таассуротларим жуда ижобий. Ўн йил давомида ислоҳотлар амалга оширилган. Менимча, муваффақиятли… Умумий кайфият ижобий – бир йил илгари йўлларда блокпостлар бор эди, олиб ташланибди. Кичик, лекин зарур ва муҳим қадамлар қўйилган", — деди эксперт РИА Новости мухбири билан суҳбатда.

Старр яна бир "муҳим ҳолатни" айтиб ўтди.

"Президент Каримов вафотидан сўнг ҳукумат алмашинуви жудаям осойишта ва собитқадамлик билан ўтмоқда. Тан олиш лозим – бу маҳаллий раҳбарларнинг муваффақияти", — деди у.

Сайёра Хўжаева - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Ўзбекистонда сайловолди тарғиботлари бошланмоқда

Ўзбекистоннинг сиёсий тизими хориж кузатувчиларини ҳайрон қолдирадиган ўзига хос хусусиятларга эга, деб қўшиб қўйди Фредерик Старр.

"Масалан, партиялар. Улар қуйидан эмас, юқоридан ташкил этилган. Бу ғайриоддий ҳолат. Лекин бир неча йил ичида улар ўз вазифалари, хусусиятлари, дастурларини белгилаб олдилар. Улар маблағ тўпладилар, ўз маҳаллий органларини ташкил этишди. Маълум вақт ўтгач, улар ҳақиқий партияларга айландилар. Партияларнинг қуйидан эмас юқоридан ташкил қилиниши жудаям қизиқ ҳолат", — деди Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси.

Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни бўлиб ўтади. Мамлакатда расман рўйхатга олинган барча тўрт партия давлат раҳбарлигига ўз номзодларини кўрсатишган.

Янгиликлар лентаси
0