Эксперт: Ўзбекистонда сайловолди тарғиботлари бошланмоқда

Oбуна бўлиш
Экспертнинг фикрича, сайловлар жараёнида сайловчилар рўйхатини тузишда муаммолар келиб чиқиши мумкин

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik, Курилкин Антон. Ўзбекистонда сиёсий партиялар томонидан Президентлик сайловларида қатнашиш учун илгари сурилган номзодларнинг ҳужжатларини топшириш жараёни ниҳоясига етди. Sputnik Ўзбекистон мухбири сайлов кампаниясининг бориши тўғрисида Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари ва демократия институти директори Сайёра Хўжаева фикрларига қизиқди.

Қонун бузилишлари бўлмади

Хўжаеванинг айтишича, номзодларни илгари суриш босқичи якунига етди. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга кўра, сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. Ҳозирда бизда тўртта партия: "Адолат", Халқ демократик партияси, Либерал демократик партия ва "Миллий тикланиш" партиялари мавжуд, — деди эксперт.

Шу кунгача "Адолат" партияси Наримон Умаров, Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партияси Сарвар Отамуратов номзодларини илгари сурди. Либерал демократик партия томонидан эса республика Бош вазири, Президентлик вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
ЎзЛиДеП аъзолари сайловолди тарғиботини ўтказишмоқда

Ҳозирда партиялар тақдим этган ҳужжатлар республика МСК томонидан текширилмоқда – экспертлар имзо варақаларининг ва бошқа ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширувдан ўтказадилар.

Экспертнинг айтишича, партия жами бешта ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш ҳақида ариза, партия юқори органининг Президентликка номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, партия юқори органи мажлисининг Президентликка номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, Президентликка номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини топширади.

"Имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. Бундай тузилмалар республикада 14тани ташкил этади", — деди Хўжаева.

Экспертнинг айтишича, номзодларни илгари суришда қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмаган, ҳозирда мамлакатда Президентликка номзодларнинг сайловолди тарғиботи бошланмоқда. Экспертнинг фикрича, сайловлар жараёнида сайловчилар рўйхатини тузишда муаммолар келиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон президентлигига номзодлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентлигига номзодлар

"Аҳолининг қанчадир қисми мамлакат ташқарисида эканлигини ва улар борган мамлакатларида қонунан рўйхатдан ўтмагани боис улар сайловларда овоз бера олмайдилар", — деди Хўжаева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг Бош вазир Шавкат Мирзиёев Президентлик вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларни ШҲТ, ЕХҲТ, МДҲ, ИҲТ ва қатор давлатлар вакиллари кузатадилар.

Янгиликлар лентаси
0