Шавкат Мирзиёев Президент девонини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с руководством Минобороны
Шавкат Мирзиёев  встретился с руководством Минобороны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Девон президентнинг конституциявий ваколатларини амалга оширилиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон президентига мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 1 мартда чиқарилган фармони орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг таркибий тузилмалари, фаолият йўналиши ва вазифалари белгилаб берилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва тузилмасини мақбуллаштириш, шунингдек унинг таркибий тузилмалари вазифалари ва функцияларидаги такрорланишларни бартараф этиш, уларни ажратиш ва аниқлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, девон президентнинг конституциявий ваколатларини амалга оширилиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон президентига мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди.

Президент девони, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишларини шакллантириш, мамлакат суверенитетини муҳофаза қилиш, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳолати ҳамда тенденциясини таҳлил қилиш, унинг натижалари бўйича самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсатини ўтказиш, илм-фанни, маданиятни, таълимни, соғлиқни сақлашни, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар ҳам девон вазифасига киради.

Беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди

Девон таркибида янги хизматлар ташкил этилади. Президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати тугатилиб, Президент девонининг Сиёсий ҳуқуқий масалалар хизмати ташкил этилади.

Девоннинг Оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати этиб қайта ташкил қилинади.

Девон таркибига, шунингдек асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон президентининг алоҳида қарори билан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳам киради.

Янгиликлар лентаси
0