Ўзбекистон КХДРнинг навбатдаги ядровий синовларини қоралади

© REUTERS / KYODOСеверные корейцы наблюдают за новостным сообщением, показывающим запуск ракеты средней дальности
Северные корейцы наблюдают за новостным сообщением, показывающим запуск ракеты средней дальности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча КХДР водород жанговар ўқнинг синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди. Бу ўқ қитъалараро баллистик ракетани жиҳозлаш учун мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. КХДРдаги навбатдаги ядровий синовлар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилинди, дейилади ТИВ расмийсайтида эълон қилинган баёнотда. 

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Шимолий Кореяга зарба берадими? - Трамп жавоби
ТИВ баёнотида таъкидланишича, КХДРнинг 3 сентябр куни ўтказилган ядровий синови Ўзбекистонни ташвишга солиб, БМТнинг Хавфсизлик Кенгашининг резолицияларни қўпол равишда бузилишидир ва жаҳон ҳамжамиятининг Корея ярим оролида тинчлик ва ўзаро ишонч муносабатларини ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларига мутлақо зид.

Шунингдек, Ўзбекистон расмий Пхеньянни дунёда ва минтақада тинчликка раҳна солиши мумкин бўлган провакацион ҳаракатлардан ўзини тийиш бўйича дунё ҳамжамиятининг фикрига қўлоқ солишга қатъий чақирган.

Бундан ташқари, Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги битим талабларига қатъий риоя этиш лозим деб ҳисоблайди. Ядровий қуролни қўллаш хавфларни камайтириш масалаларига катта эътибор берилиши ҳақида баён этилган.

Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг Корея ярим оролида вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлаши ва бу фақатгина сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилинишига умид билдирилган.

Шимолий Корея етакчиси баллистик ракета учирилиши вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 сентябрь куни Шимолий Корея водород ўқли ракетани синовдан ўтказди. Ракета синови тўғрисидаги буйруқни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин берди.

Шимолий Корея водород ўқли ракетани синови натижасида радиация тарқалиши ёки атроф-муҳитга бошқа салбий оқибатларга олиб келмалигини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея томонидан водород ўқли бомбани синовдан ўтказилганлиги бўйича ўз муносабатини билдирган. Жумладан, Вашингтон ўзи ва ўзига иттифоқдош давлатларни ҳимоя қилиш учун барча дипломатик ва ядровий қурол имкониятларини ишга солишга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0