Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди

© JUNG YEON-JE / AFPШимолий Корея етакчиси баллистик ракета учирилиши вақтида
Шимолий Корея етакчиси баллистик ракета учирилиши вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея шу кунга қадар Япония устидан 2009 йилда баллистик ракета учирган. Аммо ўша вақтда КХДР "Тэпходон-2" ракетасини учиргани ҳақида гап борган эди. Ким Чен Ин эса Шимолий Кореяни 2011 йилдан буён бошқариб келади

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. КХДР сешанба куни эрталаб Ким Чен Ин раҳбарлигида биринчи марта Япония ҳудуди устидан ракета учирди. Ракета Япониянинг шарқий томонидан 1,2 минг километр масофада учиб ўтиб Тинч океани ҳудудида қулаган. Токио БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиши жараёни бошлаб юборилганини эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Баллистик ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея уруш бўлиш-бўлмаслиги АҚШ ҳаракатларига боғлиқлигини маълум қилди
Шимолий Корея шу кунга қадар Япония устидан 2009 йилда баллистик ракета учирган. Аммо ўша вақтда КХДР "Тэпходон-2" ракетасини учиргани ҳақида гап борган эди. Ким Чен Ин эса Шимолий Кореяни 2011 йилдан буён бошқариб келади.

Баллистик ракета Пхеньян яқинидаги Сунан шаҳри ҳудудидан Япония денгизи томон учирилган, деб таъкидланади Жанубий Корея штаблари раҳбарлари бирлашган қўмитасининг баёнотида.

"Жанубий Корея ҳарбийлари сўзларига кўра, сешанба куни синовдан ўтказилган ракета ўрта масофага учувчи "Хвасон-12" баллистик ракетаси ёки 3 минг километр масофагача уча оладиган "Хвасон-10" баллистик ракетаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда", — деб хабар берган Рёнхап агентлиги.

Япония ўз аҳолисини Шимолий Кореядан бўладиган зарба ҳақида огоҳлантирмоқда
Япония ҳукумати аҳолини огоҳлантирган ва улардан хавфсизлик чораларини кўришни сўраган. Япония шимоли-шарқидаги "Синкансэн" тезюрар поездлари ҳаракати тўхтатилган, деб қўшимча қилган Киодо агентлиги. Шунингдек, Япония устидан ракетанинг учиб ўтиши маҳаллий ва халқаро авиаташувларга таъсир ўтказмагани маълум қилинмоқда.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ КХДР томонидан янги ракета учирилиши муносабати билан ҳукумат ўз фуқаролари хавфсизлиги учун барча чораларни кўришини маълум қилган.

Абэ "Шимолий Корея баллистик ракетани учирган, афтидан, у бизнинг мамлакат ҳудуди устидан учиб ўтган", деб айтган. Япония Бош вазирининг таъкидига кўра, ҳукумат шу заҳотиёқ маълумотларни тўплашни ва таҳлил қилишни бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0