Шимолий Корея уруш бўлиш-бўлмаслиги АҚШ ҳаракатларига боғлиқлигини маълум қилди

© AP Photo / Fars News Agency, Hamed JafarnejadБаллистик ракета учирилиши
Баллистик ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
КХДР ва АҚШ ўртасида юз берган "ўзаро таҳдидлар алмашуви"дан сўнг Корея яриморолида вазият ўткир тус олди. Шимолий Корея Америка базалари жойлашган Гуама ҳудудида қарата баллистик ракета учиришни ваъда берган бўлса, АҚШ президенти Дональд ҳам бу таъкидга жим қараб ўтирмади

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АҚШ КХДРга босим ўтказишни бас қилиши лозим, Корея яриморолида уруш бўлиш-бўлмаслиги мана шунга боғлиқ, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Россиядаги КХДР ишлари бўйича вақтинчалик вакил Зин Чжон Хеп.

Шимолий Кореядаги ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Шимолий Корея билан "катта можаро" бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
"Ўн тўртинчи август куни ҳурматли Ким Чен Ин жаноблари, Корея Халқ армияси стратегик қўшинлари қўмондонлигини бориб кўрар экан, Корея яриморолидаги вазиятни юмшатиш ва хавфли ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олиш учун, Корея яримороли атрофида ўз ядровий стратегик кучларини тўплаган Қўшма штатлар тўғри танловни амалга оширишлари ва буни ўз ҳаракатларида кўрсатишлари лозим. Улар юзсизларча амалга ошираётган фитна ва бирёқлама босимни бас қилишлари керак" — деган у.

Шимолий кореялик дипломатнинг сўзларига кўра, "АҚШ ақл билан қарор қабул қилиши ва идрок ила фикр юритиши лозим". "Корея яриморолида АҚШ билан уруш бўлиш-бўлмаслиги айнан шунга боғлиқ", — деб қайд этган у.

КХДР ва АҚШ ўртасида ўзаро бўиб ўтган "қўпол таъкидлар алмашувидан" сўнг Корея яриморолида вазият янада ўткир тус олди. Шимолий Корея Американинг Андерсен авиабазаси ҳамда Апра-Харборн ҳарбий-денгиз базалари жойлашган Гуама ҳудудига қарата баллистик ракеталарни учиришни ваъда қилган. АҚШ президенти Дональд Трамп эса агар КХДР етакчиси Гуам билан "нимадир қиладиган бўлса", у ҳолда, Шимолий Корея билан "шу пайтгача ҳеч ким кўрмаган ҳодиса рўй беради", дея ваъда берган.

Янгиликлар лентаси
0