АҚШ Шимолий Кореяга зарба берадими? - Трамп жавоби

© REUTERS / Jonathan ErnstАҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча - якшанба куни Ким Чен Ин буйруғи билан КХДРда минтақалараро баллистик ракеталарни ўқлаш учун мўлжалланган водород боезаряди синовдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Пхеньян навбатдаги ядро бомбани синовдан ўтказгач, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР бўйлаб зарба берилиши эҳтимолини инкор этмади. деб хабар беради РИА Новости.

Журналист томонидан: "АҚШ Шимолий Кореяга ҳужум уюштиришни режалаштиряптими?", деб берилган саволга Трамп "Кўрамиз", деб жавоб қайтарган.

Шимолий Кореядаги ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Шимолий Корея билан "катта можаро" бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
АҚШ президенти жавоби Оқ Уй матбуот-хизмати томонидан эълон қилинган.

Илгарироқ Трамп Пхеньян ҳаракатларини душман ҳаракатларига қиёслаб, бу давлатни АҚШ учун хавфли деб баҳолаган эди.

​"Шимолий Корея йирик ядровий синовни амалга оширди. У АҚШ учун душманлик кайфиятида, у биз учун хавфли", — еб ёзган Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Трамп шунингдек, КХДРга "Хитой учун катта бошоғриқ ва йирик хавфга айланган, бошқариб бўлмайдиган давлат" дея таъриф берган.

Шу билан бирга АҚШ президенти Жанубий Корея ҳам шимолий қўшниси билан олиб боришга уринган тинчпарвар сиёсати бесамар кечаётганини тушуна бошлаганини ишонч билан таъкидлаб ўтган.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин ўз қўшинларига "ёв умуртқасини синдиришга" тайёр туришни буюрди
Эслатиб ўтамиз, куни кеча — якшанба куни Ким Чен Ин буйруғи билан КХДРда водород боезаряди синовдан ўтказилди. Боезаряд минтақалараро баллистик ракеталарни ўқлаш учун мўлжалланган.

Шунингдек, август ойи ўрталарида Пхеньян америка ҳарбийлари базаси жойлашган Гуам ороли ҳудудига ўзининг баллистик ракеталарини учиришини айтиб, таҳдид қилган эди.

Трамп ўшанда "агар Шимолий Корея Гуам билан нимадир қилса, КХДР шу пайтгача кўз кўрмаган ҳодисани бошдан кечиради", — дея баёнот қилганди.

Янгиликлар лентаси
0