ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қатор чел эл мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари қайтарилмаслиги учун қўшалоқ байрам кунлари халқ сайллари давомида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Бугунги Тошкентда 20 та хиёбонлар ва майдонларда халқ сайллари бўлиб ўтмоқда. Пойтахт милицияси томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашга ўта жиддий ёндошилган.
Байрамлар бўлиб ўтадиган кўча кириш қисмларига бетон блоклар икки кун аввал олиб келиниб, махсус кранлар ёрдамида ўрнатилган.
Шу билан бирга, сал олдин ички ишлар бош бошқармаси Тошкентга юк автомашиналари киришида чекловлар бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Енгил автомобиллар эса синчковлик билан кўздан кечирилиши, шу жумладан давлат рақамларни аниқлаш махсус тизими ёрдамида назорат қилиниши ҳақида маълум қилинган.
Милиция ходимларининг сўзларига кўра, байрам тадбирлари 18-00 да якунланади.
"Лекин одамлар байрам қилишни давом эттиришлари мумкин, тадбирлар ўтказилган барча катта майдонлар ёпилади", — деб таъкидлади ходим.
Бундан ташқари, байрам арафасида Тошкент ИИББ томонидан барча хавфларни қайтаришга қодир бўлган, замонавий қурол ва техника билан таъминланган махсус бўлинма қўшинлари илк бор намойш қилинган эди.