Мустақиллик байрами кунлари Тошкентга автомобиллар киришида чекловлар бўлиши мумкин

© СтрингерРабота сотрудников милиции Узбекистана
Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Байрам кунлари пойтахтга кирувчи транспорт воситалари йўл хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан синчковлик билан текширилади

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан пойтахтга кирувчи транспорт воситалари йўл хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан синчковлик билан текширилади. Шу билан бир қаторда байрам арафасида ва байрам кунлари шаҳарга машиналар киришида чекловлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ вазирнинг биринчи ўринбосари Даврон Назармухамедов Ўзбекистон ахборот агентлигига маълум қилди. Подробно.уз хабарига асосан.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ички ишлар органлари қачон халқ орасида муносиб обрў қозонишини айтди

ИИВ вазири биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, ички ишлар органлари ходимларига нисбатан айтилган танқидий фикрлар бўйича бугунги кунда тизимнинг иш фаолияти бутунлай қайта кўриб чиқилмоқда. Асосий фикр шундаки, одамлар ҳар бир ички ишлар органлари ходимларига ўз ҳимоячилари сифатида қарашлари зарур. 

"Ички ишлар органлари шундай ишлаши керак-ки, халқ давлатдан миннатдор бўлсин. Бу тизим ходимлари фаолиятини, айниқса, маҳаллардаги профилактика инспекторлар фаолиятини тубдан ўзгартиришни назарда тутади. Бу эса одамлар ташвиш ва муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ", — деб таъкидлаган Даврон Назармухамедов.

Шунингдек, маҳалаларда жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган кенг қамровли профилактик ишлар натижасида 1765 та маҳалаларда биронта ҳуқуқбузарлик содир этилмаган.

"Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда йилдан йилга моҳияти ортиб бораётган халқ байрамини муносиб кутиб олиш учун барча шароитлар яратилган. Асосийси — бугунги кунда дунёда турли хавф ва хужумлар ортаётган пайтда халқимизни тинч хаёти таъминланган. Гэллапа институти (АҚШ) эълон қилган қонун итоаткорлигининг Индексида Ўзбекистон иккинчи ўринни олган", — деб якун ясаган ўз нутқига Назармухамедов.

Янгиликлар лентаси
0