ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Хоразимда кечаси бемақсад юрган 4 минг нафарга яқин шахс ушланди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" нашри.
Хабарда таъкидланишича, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши, Суд идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, маҳалла посбонлари, кўнгиллилар гуруҳи ва бошқа идора-ташкилот вакиллари иштирокида Хоразм вилоятини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тунда бемақсад юрган 3706 нафар шахс ички ишлар идораларига олиб келиниб, профилактик суҳбатлар ўтказилгани қўшимча қилинган.
Бугунги кунда Хоразм вилоятида асосий эътибор жиноятлар содир қилгандан кейин оқибатлари билан курашишга эмас, балкий жиноятларнинг барвақт олдини олиш асосий вазифа қилиб қўйилган, деб эслатиб ўтган нашр.