Тошкентда “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари пайдо бўлди

© UzNewsДружинники начали патрулировать улицы Ташкента
Дружинники начали патрулировать улицы Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гуруҳ аъзолари тумандаги мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчиларидан ташкил этилган бўлиб, улар қўлида қизил чизиқли куланг боғич тақиб юришади. Боғичда “Жамоатчилик назорати” деб ёзилган.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Совет даврида  одатий ҳол бўлган қизил боғичли “дружиначилар”, яқин орада Тошкент кўчаларида пайдо бўлиши мумкин,  деб хабар қилмоқда UzNews нашри.

Ўзбекистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи  ва Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан, синов тариқасида “Назорат гуруҳ”лари ташкил этилди.

Гуруҳ аъзолари тумандаги мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчиларидан ташкил этилган бўлиб, улар қўлида қизил чизиқли куланг боғич тақиб юришади. Боғичда “Жамоатчилик назорати” деб ёзилган.

“Назорат гуруҳлари” ташкил қилиниши сабабларидан бири, бу – Сентябрь бошида Мустақиллик куни, Қурбон байрам ва янги ўқув йили бошланиши каби тадбирларнинг устма-уст тўғри келиши сабаб бўлган, дейилган хабарда.

“Жамоатчилик  назорати” вакиллари туман ИИБ бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ишлайди. “Назорат”чилар  жамоат жойларида тартибни сақлаш ва керак бўлганда шубҳали шахсларнинг ҳужжатларини текшириш билан шуғулланади.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ вакили UzNews нашрига берган хабарига кўра, агар ушбу тажриба муваффақиятли якунланса, келажакда шундау гуруҳлар пойтахтнинг ҳар бир туманида жорий қилиниши мумкин экан.

Янгиликлар лентаси
0