ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистонда кимёвий саноати учун экспорт-импорт операцияларни амалга оширувчи ташқи савдо компанияси — "Ўзкимёимпекс" ташкил қилинади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни янги компанияни ташкил этиш тўғрисида қарорни имзолади. Ушбу компания масъулият чекланган жамият шаклида тузилиб, "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибида бўлади.
Компаниянинг асосий вазифалари — кимёсаноат маҳсулотларнинг дунё конъюктурасини ўрганиш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, улар асосида истиқболли дунё бозорларини аниқлаш ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш.
Шунингдек, компания Ўзбекисктон кимёсаноат маҳсулотларининг савдоси ва замонавий логистика тизимини яратиш ишлари билан шуғулланади.
Хорижий компаниялар билан истиқболли савдо алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш, шунингдек савдо уйлари ҳамда ваколатхоналарни ташкил қилиш масалалари бўйича иш олиб боради.
2017 йил 1 октябрдан кимёсаноат маҳсулотларни барча экспорт операциялари (шу жумладан "Ўзкимёсаноат" компанияси экспорт операциялари) "Ўзкимёимпекс" орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан "Ўзкимёсаноат" эҳтиёжи учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, ҳом-ашё ва материаллар "Ўзкимёимпекс" томонидан импорт қилинади.
Ўзбекистон президентининг қарори билан "Ўзкимёимпекс" компаниясига мамлакатдаги ишлаб чиқарувчи экспорт компаниялари учун қонунчиликда назарда тутилган барча солиқ имтиёзлар ва преференциялар берилди.