Латвияга 10 млн долларлик Ўзбекистон маҳсулотлари етказилади

© (AP Photo / Roman KoksarovРига, Латвия
Рига, Латвия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Латвия бизнес-форум давомида икки давлат вакиллари Латвияда Ўзбекистон савдо уйи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Рига шаҳрида Ўзбекистон-Латвия бизнес форумида "Узтрейд" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 10 млн долларлик тўқимачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор шартномаларни имзолади.

Навруз в туристическом комплексе Этномир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ягона экспорт бренди - Best in Uzbekistan жорий қилинади

Sputnik мухбири Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда, икки давлат вакиллари Латвияда қўшма савдо уйини очишга келишиб олишганини маълум қилди. Савдо уйини ташкил этиш масалалари билан "Узтрейд" АЖ (Ўзбекистон) ва De Fonte Group (Латвия) компаниялари шуғулланади.

"Ўзбекистон корхоналари бугунги кунда Латвияга барра ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, электр техникалар, турли тўқимачилик маҳсулотлари, юқори самарали минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, енгил ва юк автомобилларни самарали ва барқарор равишда етказиб бериш имкониятига эга",- деб таъкидлади вазирлик матбуот хизмати вакили.

Шунингдек, янги қўшма савдо уйни ташкил этиш натижасида Латвия ва Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт ҳажми кўпаяди.

Бундан ташқари, "Узтрейд" компанияси латвиялик шериклар билан бирга ташқи савдо юкларини Европа бозорларига олиб чиқишда Лиепае шаҳридаги логистик терминал орқали амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбилар белгилаб олди. Ушбу шаҳар Европа ва халқаро аҳамиятда бўлган йирик замонавий порт инфтратузилмаларига эга.

Эслатиб ўтамиз, Латвиянинг De Fonte Group компанияси 2008 йилда ташкил этилган. Компания тўқимачилик, машинасозлик ва ахборот технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган 8 та корхоналарга эга. Шунингдек, бугунги кунда Тошкентда ушбу компаниянинг бизнес маркази фаолият кўрсатмоқда. 2017 йилда корхона Чирчиқда электр велосипед ва квадрациклларни ишлаб чиқаришни бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0