Ўзбекистонда ягона экспорт бренди - Best in Uzbekistan жорий қилинади

© Sputnik / СтрингерНавруз в туристическом комплексе "Этномир"
Навруз в туристическом комплексе Этномир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу чора тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича қабул қилинган ҳукумат лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ягона экспорт бренди — Best in Uzbekistan жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Иқтисодиёт вазирлиги вакили.

Торговля фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мева-сабзавотлари ягона бренд остида экспорт қилинади

Бу чора тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича қабул қилинган ҳукумат лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

"Дунёда кўплаб давлатлар ўз сифатли маҳсулотларини тарғиб қилиш ишларини ягона мамлакат бренди орқали амалга оширишмоқда. Буни жадал равишда МДҲ мамлакатларида, хусусан Россияда ҳам татбиқ этишган. Бу вазифани қисман давлатга ўтказиш ҳисобига ташқи бозорларда маркетинг ва реклама ҳаражатларини камайтиришга ёрдам беради. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай чора ўзбек маҳсулотларининг дунёда танилиши ва уларга бўлган талабнинг бир неча бор кўпайтиришга ёрдам беради", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Янги брендни ишлаб чиқиш жараёнига энг етакчи мутахассислар, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу борада очиқ танлов эълон қилиниб, унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Интерьер московского ресторана ПЛОВ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мевалари Россиянинг энг қиммат ресторанлари менюсидан ўрин олади
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ушбу брендни бепул ишлатиши мумкин бўлади, лекин маҳсулотлар юқори сифат стандартларига тўлиқ жавоб бериши зарур.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бундай брендни яратишда айрим хавфлар ҳам бор. Хусусан, хориж мамлакатларга сифатсиз ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотлар етказилиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида маҳсулотларни ягона бренддан фойдаланиш ёки халқаро стандарларга мувофиқлиги ҳақида сертификатлаштириш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ойи якунида республикада мева-сабзовотлар экспорти учун ягона бренд — UzAgro ишлаб чиқилган эди. Мазкур бренд дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлиги кафолати ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0