ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. "Ўзтрейд" компанияси ва Россиянинг "Ла Маре" ритейлери Москвада "УзТрейд ЛМ" савдо уйини очиш бўйича меморандум имзолади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири республика ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.
Хабарга кўра, "Узтрейд" Россияга фермерчилик ва деҳқончилик маҳсулотлари экпорт қилинишини таъминлайди.
Маҳкама матбуот-хизматидаги манбанинг сўзларига кўра, Россия пойтахтида савдо уйининг очилиши сентябр ойи охири октябр ойи бошларига режалаштирилган. Дастлабки баҳолашларга кўра, йил охиригача Россияга 10 минг тонна барра, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавотлар экспорт қилиниши кутилмоқда.
Компания Москвада тўртта, Санкт-Петербург ва Монакода биттадан La Maree номли ресторанларга эга. Шунингдек, Санкт-Петербург, Жанубий Сахалин,Владивосток, Екатеринбург, Сочи, Мурманск ва қатор хорижий давлатларда ўз офислари ва бўлинмаларига эга.