ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Евроосиё озиқ-овқат платформасидаги Ўзбекистон ваколатхонасининг раҳбари Магомед Мусаев Sputnik билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон қонунчилигидаги тўсиқларнинг олиб ташланиши Россия бозори Ўзбекистон маҳсулотларининг арзонлашувига олиб келади, деди.
Мусаев айтишига қараганда бугунги кунда Евроосиё озиқ-овқат платформасида 20га яқин ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар мева сабзавот етиштириш, уларни қайта ишлаш, консервалан ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Олдин Ўзбекистон қонунчилигида мева-сабзавот экспорт қилишда “Ўзагроэкспорт” монополияси ва валюта тушумининг 25%ни давлатга сотиш каби мажбуриятлар экспортчиларни маҳсулот нархини оширишга мажбур қилар эди.
Мутахассис фикрига кўра, ушбу тўсиқлар олиб ташланиши, экспортчилар имкониятларини кенгайтириб, Россия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини арзонлашишига олиб келади.