Тошкентда биринчи уюшмаган ёшлар клуби ташкил этилди, аъзоларига кредит берилади

© Международный пресс-клубЗаседание Международного пресс-клуба по политическим партиям
Заседание Международного пресс-клуба по политическим партиям - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Клубга аъзо бўлиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. "Паспорт, прописка керак эмас", - деб айтган Тошкент шаҳар маҳалла кенгаши раиси ўринбосари Давронбек Миртажиев. Таъкидланишича фақат турмушга чиққан аёллар учунгина чеклов мавжуд. Миртажиевнинг сўзларига кўра, бу аёлларни эрлари таъминлаши керак

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкентда биринчи уюшмаган ёшлар клуби ташкил қилинди, деб хабар қилди "Уз24уз" нашри.

Бу ҳақда фуқароларни ўзини —ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши раиси биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов 30 август куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар - улкан куч: Мирзиёев ёшларга Ҳукумат эшикларини очди
Ушбу клубга кадрлар агентлиги, банклар, ташқи миграция масалалари бўйича агентлик вакиллари ҳамда уюшмаган ёшлар — 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, маълумотсиз ва ишсиз ёшлар таклиф этилган.

Клубга аъзо бўлиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. "Паспорт, прописка керак эмас", — деб айтган Тошкент шаҳар маҳалла кенгаши раиси ўринбосари Давронбек Миртожиев. Таъкидланишича фақат турмушга чиққан аёллар учунгина чеклов мавжуд. Миртожиевга кўра, бу аёлларни эрлари таъминлаши керак.

Уюшмаган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш учун давлат томонидан клуб аъзоларига 277 млрд сўм кредит ажратилган. Клубнинг ҳар бир аъзоси маҳалла раиси имзоси орқали хусусий ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш учун 15 млн сўм миқдорида кредит олиш ҳуқуқига эга.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқи "Тарғибот поезди" ёрдамида уюшмаган ёшлар билан ишламоқчи
"Биз қамалиб чиққанларни ҳам қабул қиламиз, ҳар қандай инсонга ёрдам берса бўлади. Агар фуқарони қайсидир сабаблар билан клуб аъзолигига қабул қилишмаса, мен депутатлик ваколатларига эга киши сифатида фуқарони Уюшмаган ёшлар клубига аъзо қилишни сўраб депутатлик сўровини юбораман", — деб таъкидлаган Миртожиев.

Клуб икки ойдан бери фаолият юритаётгани ва ёшларнинг ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатиб келаётгани айтилган. Таъкидланишича. клубда ёшлар махсус курсларни бепул тугатишмоқда.

Айни вақтда клуб фаолияти ҳар пайшанба куни 17:00да бошланмоқда.

"Умид қиламанки, улар клуб аъзолигидан чиқишганларида, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишади. Фикримча бундай амалиётни оммалаштириш даркор. Клубларни республиканинг барча регионларида ташкил қилиш керак бўлади", — деб қўшимча қилган Жавлонов.

Янгиликлар лентаси
0