ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ёшлар иттифоқи "уюшмаган" ёшлар билан ишлаш учун Ўзбекистон бўйлаб "Тарғибот поезди"ни йўлга қўяди. Бу ҳақда иттифоқ марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев маълум қилди, деб хабар берган Уз24уз.
Хабарда айтилишича. яқин кунларда "Ёш лекторлар" гуруҳи ташкил этилиб, 6 та вагондан иборат поездда республиканинг барча шаҳарларига боришади.
Ёш тарғиботчилар жойларга чиқиб, фақат тарғибот олиб бориш билан чекланмай, уюшмаган ёшларнинг ҳам фикрини ўрганиш, уларни фойдали юмушларга жалб этиш, амалий ишларга рағбатлантириш, ҳар томонлама ёрдам бериш билан шуғулланади.