ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.
Мукофотланганлар:
"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим Гафуров Ибрагим Усманов;
"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби" — Назаров Бахтияр — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим; Негматов Сойибжон Содиқович — Ўзбекистон Фанлар академияси академиги;
"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" — Умиров Чори — Меҳнат фахрийси, бахши;
"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми" — Садиков Марат Файзиевич — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" — Маджнунова Рислик Таджибаевна — "Наманган ҳақиқати" газетаси бўлим мудири; Низаев Тимур Теджиевич — "Правда Востока" газетаси бўлим мудири.
Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Чусовитина Оксана Александровна "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликка эса Меҳнат шуҳрати ордени тақдим этилган.
Рўйхатнинг тўлиқ шакли билан қуйида танишишингиз мумкин.