Мирзиёев кардиолог Алявига давлат мукофотини топширди

© Пресс-служба Минздрава РУзАнис Аляви
Анис Аляви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аляви раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Лютфуллаевич Аляви "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Чет элда ишлаётган15 нафар шифокор Ўзбекистонга қайтади
Анис Алявига ушбу унвон Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, мамлакатда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соҳага оид ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилди.

Анис Лютфуллаевич Аляви — таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси. У юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеъдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида терапия ва кардиология соҳасининг мамлакатимиздаги ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Аляви раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан.

Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири: тиббий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда
Профессор А.Аляви Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлим ходимлари билан биргаликда ўткир миокард инфарктини ташхислаш, даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича коронароангиография ва агиопластика усулларини кенг йўлга қўйган.

"Бугун ҳаётимда энг қувончли, энг ҳаяжонли кун. Мен ва мен орқали барча тиббиёт ходимларига бўлган юксак эътибори, беқиёс эхтироми учун, аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат айтмоқчиман. Юртимиз шифокорлари номидан тиббиёт соҳаси ривожига, қолаверса, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги камтарона меҳнатимизга катта баҳо бериб, доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу жуда нуфузли унвон. Уни нафақат менга, бутун юртимиз шифокорларининг меҳнатига берилган мукофот, деб биламан", — деган мукофотланган Аляви.

Янгиликлар лентаси
0