Чет элда ишлаётган15 нафар шифокор Ўзбекистонга қайтади

© flikr.comВрач
Врач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, врачларга шу йилнинг ўзида 340 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов чет элда фаолият олиб бораётган врачларнинг 15 нафари Ўзбекистонда иш бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда "Қалампир.уз" хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган "Пресс клуб"да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар қандай амалга оширилаётгани ҳақида ҳисобот берди.

Унинг айтишича, чет элларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг рўйхати тузилди ва улар билан суҳбат олиб борилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт соҳаси - танқиддан бир ой ўтиб

"Авваламбор, хорижда фаолият олиб бораётганлар бизнинг талабимизга тўғри келиши лозим, яъни Ўзбекистонда ишлашга ўзида қизиқиш бўлиши керак. Қолаверса, ҳалқаро миқёсда тажрибали врачлардан йилига 250 тадан 500 тагача операциялар ўтказилиши талаб қилинса, бизда ҳам худди шундай. Бундан ташқари, мотивация масаласи ҳам бор", —деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, врачлар ва умуман тиббиёт ходимларига яхши шароит яратиш керак. Вилоятларда фаолият олиб боришлари учун врачларга шу йилнинг ўзида 340 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ойлик маошни ошириш йўли билан чет элларда фаолият олиб бораётган ходимларни жалб этиш керак.

Вазир сўзида давом этар экан, "Шу йилнинг ўзида чет элларда фаолият олиб бораётган врачларнинг 15 нафари Ўзбекистонда иш бошлайди", деб қўшимча қилди.
Адҳам Икромов ОАВ вакиллари таклифига кўра Ўзбекистонга қайтарилган шифокорлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0