ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 23 августдаги фармонига асосан фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳадалар бўйича давлат мукофотлари берилди, деб хабар қилди президент расмий веб-сайти.
Фармонда биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилди:
фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):
— Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Бахром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллоевичга — "Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш" фундаментал тадқиқоти учун;
— Иноятова Флора Ильясовна, Ахмедова Дилором Ильхамовна, Амонов Шавкат Эргашевичга — "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун;
— Қодиров Пиримқулга (марҳум) — "Амир Темур сиймоси" ва "Тил ва эл" асарлари учун;
санъат ва меъморчилик сохаси бўйича:
— Матякубов Отаназарга — ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. "Мақомот", "Бухоро Шашмақомига яна бир назар", "Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари", "Ўзбек классик мусиқаси асарлари" (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) каби мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси учун;
Иккинчи даражали давлат мукофотлари куйидагиларга берилди:
фан ва техника соҳасида:
адабиёт соҳаси бўйича:
— Саидов Сирожиддин Салоҳович (Сирожиддин Саййид)га — "Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди" китоби учун;
санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:
— Шаякубов Шахалил Каримовичга — "Замонавий Ўзбекистон миниатюраси" (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбоми учун.