Ўзбекистонда қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

© Foto : pixabay.comЖенские ноги
Женские ноги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари чет элда фоҳишалик қилиш учун одамларни ёллаш ва юбориш билан шуғулланаётган уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 51 ёшли Замира Жумаева қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекитон мухбири.

На таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек чегарачилари йирик миқдордаги контрабанда товарларини қўлга олишди

Тезкор ходимлар маълумотига кўра, Жумаева уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири бўлган. Мазкур жиноий гуруҳ одам савдосига ихтисослашган бўлиб, улар аёлларни қидириш ва келгусида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун хорижга юбориш билан шуғулланган.

"Замира Жумаева ўзининг танишлари орқали ишонувчан аёлларни қидириб, уларга Таиландда ресторан ва кечки клубларда офицантка бўлиб ишлашни таклиф қилган. Аёлларга бир ойда 5 минг доллар иш ҳақи тўланишига ваъда берган. Гуруҳда шунингдек, қизларга буюртмачи сифатида самарқандлик бошқа бир аёл ҳам бўлган. У аёл вақтинчалик Таиландда истиқомат қилмоқда. У алданган қизларга электрон авиа чипталарни сотиб олиш ва юбориш ишлари билан шуғулланган", — деб таъкидлади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими.

Женские ноги - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳрисабз туманида фоҳишалик билан шуғулланаётган опа-сингиллар ушланди
Қизлар аввал автомашинада Самарқанд-Тошкент йўналишида олиб борилиб, кейичалик у ердан Тошкент-Бангкок авиа рейси орқали юборилган.

Банкокда қизларни марказий осиёлик уюшган жиноий гуруҳ вакиллари кутиб олишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Замира Жумаева навбатдаги бор самарқандлик қизни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда ЙПҲ постида қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Жумаевага нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзгатилган бўлиб, тергов иши давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0