TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган "Тозалаш" тадбирида фоҳишалик билан шуғулланаётган опа-сингиллар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Шаҳрисабз туманининг Чоршанбе қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган Р.З. ҳамда Қорапойча қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган Р.М.лар 30 минг сўмдан жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланиб, ушланган.
Опа-сингилларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси 1-қисми, яъни фоҳишалик билан шуғулланиш аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун суд органига юборилди.