Ўзбек чегарачилари йирик миқдордаги контрабанда товарларини қўлга олишди

© Sputnik / Хушнуд Рахматуллаев / Медиабанкка ўтишНа таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда
На таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегара қўшинлари маълумотларига кўра, контрабанда олиб ўтиш ҳаракатлари бўйича Қирғизистон чегараси биринчи ўринларда қайд этилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонлиги ходимлари томонидан август ойи бошидан бери бир нечта йирик миқдордаги контрабанда товарларини олиб ўтиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига МХХ Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили хабар қилди.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Божхоначилар жорий йил етти ойи давомида 20 кг тилла контрабандасини фош этишди

Чегара қўшинлари маълумотларига кўра, контрабандачиларнинг энг фаол ҳаракати аввалгидек Қирғизистон чегарасида қайд этилган.

"Фарғона туманидаги чегара олди Қораянтоқ қишлоғида Қирғизистондан юк билан келаётган уч нафар қонунбузарлар чегарачилар томонидан аниқланди. Қўлга олиш жараёнида қонунбузарлар юкларни ташлаб кетиб, қўшни ҳудудга қочиб кетдилар. Воқеа жойи кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган жами 29,9 млн сўмлик 5 минг дона сигаретлар борлиги аниқланди", — деб таъкидлади чегара қўшинлари вакили.

Бундан ташқари, чегара олди Кураш қишлоғида чегарачилар Ўзбекистонга ноқонуний равишда жами қиймати 32 млн сўмлик 16 дона телевизор олиб кирилишига чек қўйишди. Чегарачиларни кўриши билан 4 нафар контрабандачилар юкларни ташлаб, Қирғизистонга қочиб кетдилар.

Афғонистон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида икки нафар "наркобарон" йўқ қилинди
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиобод қишлоғида фуқаролар А.Қодиров, А.Болтабоев ва Ф.Умаровлар чегарачилар томонидан ушланди. Улар Қирғизистондан жами қиймати 44 млн сўмлик мобил телефонлар учун 1094 дона мониторлар олиб киришга уринганлар.

"Фарғона тумани чегара олдидаги Қувасой ва Япаги қишлоғида чегарачилар Қирғизистондан ноқонуний равишда юборилган жами қиймати 60 млн сўмдан ортиқ бўлган 15,8 минг электр лампалар ва 1 мингдан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари қўлга олинди", — деб қўшимча қилди қўмита ходими.

Барча товар-моддий бойликлар давлат ҳисобига ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0