ИИВ ўз ходимлари содир этган жиноятларни яширишга уринмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ИИВ ходимлари билан ўтказган йиғилишида ички ишлар органлари ходимлари содир этган жиноятлар яшириш, рўйхатга олмаслик ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлади. "Бу қоғозда жиноят кўрсаткичларини сунъий равишда пасайтиришга, ўз ходимларини ҳимоялашга уринишдан бошқа нарса эмас", - деди президент

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Мажлисда жиноятларни фош этиш, жиноятчиларни топиш ва ушлаш борасидаги ишлар танқид қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев милиция фаолияти устидан прокурор назоратини ўрнатди
"Бугунги кунда 3186 та жиноят фош этилмаган, қидирув эълон қилинган 15958 жиноятчидан атиги 5250 нафари ушланган. Уларнинг эркинликда юриб қайтадан жиноятга қўл урмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди", — деган президент.

Шу боис Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд тегишли ташкилотлар билан биргаликда бу соҳада ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиб, ахборот бериши белгиланди.

Мирзиёев барча камчиликлар аввало замирида ички ишлар органларида кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш бўйича ишлар аҳволининг қониқарсизлиги билан боғлиқлигини қайд этди.

Жорий йилда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан 223 та жиноят иши қўзғатилгани, 462 ходим интизомий жазога тортилгани бунинг яққол тасдиғидир. Шу билан бирга ички ишлар органлари ходимлари содир этган жиноятлар яшириш, рўйхатга олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу қоғозда жиноят кўрсаткичларини сунъий равишда пасайтиришга, ўз ходимларини ҳимоялашга уринишдан бошқа нарса эмас.

Соҳада кадрлар масаласини самарали ҳал қилиш мақсадида Мирзиёев ташаббуси билан Ички ишлар академиясига ўқишга кириш учун тест синовлари бекор қилиниб, янги тартиб белгиланди. Унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига номзодларни мақсадли тайёрлайдиган академик лицейлар ташкил этилади. 2020 йилдан бошлаб тингловчилар ўқишга мана шу лицейлар битирувчилари ва ички ишлар органлари ходимлари орасидан суҳбат ва касбий танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистонда милиция ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш ман этилди
Иш фаолияти самарали бўлиши учун шароит ҳам етарли бўлиши керак, албатта. Шу маънода, ички ишлар органлари ходимлари, биринчи навбатда профилактика инспекторларига хизмат ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларни ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда уй-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилаётгани эътиборга молик. Аммо жойларда бу борадаги топшириқлар ижроси суст кетяпти.

Мирзиёев тегишли мутасаддиларга бу ишларни фаоллаштириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0