КХДРга қарши урушда АҚШга Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқариш муҳим - эксперт

© AP Photo / Wong Maye-EБаллистические ракеты на параде в Пхеньяне. Северная Корея
Баллистические ракеты на параде в Пхеньяне. Северная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кореяга қарши урушга тайёргарлик жараёнида Марказий Осиёдаги режимларни америкапарастларга алмаштириш ёки минтақадаги вазиятни издан чиқариш АҚШ учун ўта муҳим ҳисобланади, деб ҳисоблайди эксперт

Ростислав Ищенко, Тизимли таҳлил ва тахмин қилиш маркази президенти, Sputnik учун

АҚШ Шимолий Корея билан уруш арафасида турибди. Хитой агар Ким Чен Ин биринчи бўлиб ракета зарбаси бермаса, Пхеньяннинг тарафини олишга ваъда берди. Европа кенг миқёсдаги жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин бўлган низодан ўзини оқилона равишда четга олди. Кореяга зарба беришга ҳал қилувчи қарорни қабул қилиш учун АҚШга Россиянинг низода Хитой тарафида турмаслиги ҳақидаги кафолати етишмаяпти. Агарда НАТОнинг европалик иттифоқчилари эҳтимолий ядровий низо майдонидан қўрқиб қочиб кетишмаганида, бунинг ўрнига японларга ўхшаб АҚШ манфаатлари учун ўлишга ҳам тайёр эканликларини билдиришганида ҳаммаси тушунарли бўларди.

Америка байроғи, Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ КХДРга қарши чора кўриш баҳонасида Россия портлари устидан назорат ўрнатмоқчи

Америка қўшинлари томонидан кучайтирилган Европа Россиянинг ғарбий чегараларида таранглик келтириб чиқарган, Болтиқбўйи ва Украинадаги гуруҳлар ҳарбий ҳужум таҳдиди остида Россия кучларини Ғарбга эътибор қаратишга мажбур қилган бўларди. Бир вақтнинг ўзида иккита фронтда уруш қилишга Россиянинг кучи етмаслиги аниқ, шу боис АҚШ Узоқ Шарқда ўзини нисбатан эркин ҳис қилган бўларди. Хитой эса бир ўзи Америкага қарши курашишдан маъно борми дея яхшигина ўйланишга мажбур бўларди. Америкаликлар Хитойни эгаллаб ололмасликлари тайин ва АҚШга бундан катта зарар етади, лекин Осмоности мамлакати ҳам даҳшатли инсоний ва иқтисодий йўқотишларга дучор бўлади. Мамлакат Манжурия сулоласининг сўнгги даврларига қайтади.

Лекин европаликлар америкаликлар манфаати учун "шараф" йўлида таваккал қилишдан қочишди ва америкаликлар уларни ҳозирча бу фикрларидан қайтара олишмаяпти. Аксинча, Европа АҚШни универсал ғарб қадриятларини унутишда борган сари кўпроқ айблаяпти.

Бу ўринда Штатларга уруш зарур. Агарда кучли ва қўрқинчли, лекин хавфли бўлмаган рақиб устидан ғалабага эришилувчи қисқа уруш бўлмаса, Америка шундоқ ҳам январ-февралда Вашингтон ва Нью-Йоркда бошланган, ҳозирда АҚШ жанубида авж олаётган фуқаролар уруши гирдобида қолиши мумкин. Ташқи уруш Америка жамиятини бирлаштириши, унинг бирдамлигини қайтариши лозим. Шу билан бир вақтда Қўшма Штатларнинг кучини ҳам кўрсатиши керак.

Шунинг учун мазкур вазиятда қурбон сифатида қандайдир Ливия ёки Сербия эмас, ракета-ядроли КХДР танланди. Душман жиддий, қурбонлар етарлича (лекин жуда кўп эмас) бўлиши керак, акс ҳолда жамият хавф олдида бирлашмайди.

Лекин уруш давомли бўлмаслиги керак. Узоқ муддатли низога на АҚШ иқтисодиёти, на америкаликлар руҳияти дош беради. Шу билан бирга, Хитой режадан чиқарилиши лозим. Уни бир-икки ойда бирёқли қилиш қийин.

КХДРда Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Мудофаа вазирликлари КХДР бўйича мажлис ўтказди

КХДРнинг йўқ қилиниши мазкур минтақада Америка яккаҳокимлигини ўрнатилишига ҳеч ким рақобат қилолмайдиган даражада Хитойнинг Жануби-шарқий Осиёдаги нуфузи ва обрўсини етарлича равишда тўкади. Хитойга таъсирли босим ўтказиш учун эса уни Россия қўллаб-қувватловига бўлган умидидан маҳрум қилиш керак.

Европа бу ерда ёрдам бермаётганлиги боис ягон самарали усул қолди – Россия ва Хитой ўртасидаги алоқаларни узиш. Бунинг учун эса Марказий Осиё устидан назорат керак. Ҳарбий истило, бомбардимон эмас, айнан назорат.

Саҳрода йўлларни бомбардимон қилишнинг имкони йўқ. Йўқ қилинган жойни айланиб ўтиш мумкин (қайта тиклашга ҳам кўп вақт кетмайди). Сиёсий ҳукуматни Россия ва Хитой ўртасидаги барча алоқалар учун ўз маконини ёпадиган ҳукуматга алмаштириш керак. Транссиб ва БАМ Қозоғистон ҳудудида заиф. Монголия орқали алоқани ҳам Қозоғистон томондан ёпиш мумкин. Шундай қилиб, Россия-Хитой алоқаларини узишнинг калити Қозоғистон устидан назорат ўрнатишда.

Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон эса Россия, Хитой, Эрон (жумладан, Афғонистон орқали ўтувчи жанубий йўл) учбурчагидаги қисқа коммуникацияларни тўсиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Шу сабабли Кореяга қарши урушга тайёргарлик жараёнида Марказий Осиёдаги режимларни америкапарастларга алмаштириш ёки минтақадаги вазиятни издан чиқариш АҚШ учун ўта муҳим ҳисобланади.

Бироқ мазкур ҳолатда вақт омили АҚШга қарши бўлмоқда. Уруш ёки тинчлик ҳақидаги қарорни яқин кунларда қабул қилиш керак (кўпи билан бир ҳафтада). Бу вақт ичида Марказий Осиёдаги ҳеч бўлмаса битта давлатда тўлақонли рангли давлат тўнтаришини ташкил қилиш техник жиҳатдан имконсиз.

Бунинг устига, маҳаллий сиёсат элитаси норасмий бўлса-да иттифоқчилар (Россия, Эрон, Хитой) учбурчаги ичида турган ҳолда АҚШ тарафида бўлиб уларга қарши чиқиш номақбул эканлигини тушунишади. Шундай экан, ҳозирда мазкур тизим аъзоларидан фойдаланиш қийин. Сарой тўнтариши эмас, тўлақонли исённи амалга оширадиган тизимсиз мухолифатни тайёрлаш зарур. Бунга эса узоқ вақт кетади.

Госдеп подталкивал Узбекистан к конфликту с Кыргызстаном — Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонни Қирғизистон билан можаро бошлашга ундаган - Атамбаев

Ҳозирча АҚШ КХДРни биринчи бўлиб зарба беришга гижгижламоқда, зеро Пекин агар Пхеньян биринчи бўлиб ҳужум қилса, ХХР унинг тарафини олмаслигини билдирган. Вашингтон ўзига нисбатан ҳужумни саҳналаштириши мумкин. Ҳарҳолда, агрессив мурожаатларнинг кучайиши ва Америка қўшинларининг ҳаракатлари АҚШни таваккал қарор чиқаришга ва ҳарбий ҳаракатлар театрига тайёргарлик кўрилмаганлигига қарамасдан Шимолий Кореяга зарба беришга яқинлаштирмоқда.

Агар АҚШ таваккал қилса (бу яқин кунларда аниқ бўлади), жанговар ҳаракатлар қандай тарзда ривожланмасин, Марказий Осиё уларнинг режасидан чиқарилади (Россия-Хитой ҳарбий транзити бундан мустасно). Унинг тақдирини янги дунёвий тузум ўрнатиш доирасида ғолиб чиққан томон ҳал қилади.

Агар АҚШ Кореяга қарши ҳужумни кечиктирса ҳамда Россия ва Хитойнинг низога аралашувини истисно қилган ҳолда ҳарбий ҳаракатлар театридаги қисқа муддатли ғолибона урушга тайёргарлик кўришга қарор қилса, у ҳолда яқин ойларда барча Марказий Осиё давлатларида вазиятни издан чиқариш бошланади. Бунда шунингдек, Ливия, Сурия, Яман, Афғонистон (террорчилар мағлубиятга учраётган ҳудудлар)даги агрессив жангарилар ёрдамидан ҳам фойдаланилади.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0