АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Мудофаа вазирликлари КХДР бўйича мажлис ўтказди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКХДРда Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган ҳарбий парад
КХДРда Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Шимолий Корея ҳаракатларига қарши ҳарбий йўсин билан жавоб қайтариш мумкинлиги вариантини инкор этмаган ҳолда, Пхеньянни санкциялар билан "жиловлаб" туришга кўпроқ урғу беришга бел боғлаган

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Мудофаа маҳкамалари Шимолий Корея бўйича мажлис ўтказишди. Тадбир телеанжуман режимида ўтган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, бу ҳақда Пентагон баёнотида айтилган. Мажлис душанба куни ўтказилган, деб аниқлик киритган Пентагондагилар.

Шимолий Кореядаги ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Шимолий Корея билан "катта можаро" бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Америка делегациясини АҚШ Мудофаа вазирининг Шарқий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Крис Жонстон бошқарган.

"АҚШ Жанубий Корея ва Япония хавфсизлиги борасидаги позицияси қатъийлигини тасдиқлади", — дейилган Пентагон баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДР бўйича махсус кенгаш ўтказгач, орадан бир неча соат ўтиб Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани синовдан ўтказди. Кенгаш давомида АҚШ КХДР изоляциясини кучайтириш зарурати ҳақида гапириб, ҳозирда амалда бўлган санкцияларни кучайтиришга ва янги чекловлар киритишга тайёрлигини қўшимча қилган, Жанубий Корея эса мана шундай провокацияга оид ҳаракатлари билан КХДР БМТ аъзоси бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилган.

Сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Блумберг агентлигига берган интервьюсида КХДР етакчиси билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0