ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Америка конгресси томонидан Шимолий Кореяга нисбатан янги чекловлар киритилиши лойиҳаси маъқулланди. Ушбу ҳужаь АҚШга Узоқ Шарқдаги Россия портлари устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқини бериши мумкин.
Ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун конгресснинг аксарият аъзолари — 419 киши томонидан маъқулланган. Фақат бир нафар парламентарий қарши овоз берган.
АҚШ Конгресси КХДР билан ҳар қандай молиявий операцияларга таъқиқни тасдиқлаган. Бундан ташқари, эндиликда Америка компаниялари агар ҳукумат бу Пхеньян манфаатларига хизмат қилади деган қарорга келса, Шимолий Корея фуқароларини ишга қабул қила олмайди.
Конгрессменлар фақатгина америка компаниялари ҳаракатлари ҳақида эмас, КХДРнинг бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлиги ҳақида ҳам қайғуришган.
Ҳужжатда БМТ ХК резолюцияларини бузадиган чет эл портларининг "алоҳида назорати" тўғрисида бўлим мавжуд.
Киритилган тузатишларга мувофиқ, АҚШ президенти қонун кучга киришидан сўнг 180 кун ўтиб, ва қонун кучга киргач беш йил давомида қоидаларни бузадиган порт ва аэропортлар ҳақида конгрессга ҳисобот топшириб туриши лозим.
Конгрессменлар ушбу рўйхатга Хитой, Эрон, Сурия (Тартус ва Латакия) портларни ҳам киритганлар.
Эндиликда ушбу қонун сенат тасдиғидан ўтиши лозим, шундан сўнг ҳужжат Дональд Трампга имзоланиш учун топширилади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 2006 йилдан буён Пхеньянни ядро ва ракеталар ишлаб чиқаришдан воз кечдириш учун олтита резолюцияларни қабул қилди. Шулардан охирги иккитаси — 2270 ва 2321 рақамдагилари — 2016 йилда қабул қилинган бўлиб, Шимолий Кореяга нисбатан киритилган чекловларни янада кучайтирди.
Ўшанда БМТ Хавсизлик кенгаши савдо, табиий қазилмалар экспорти, қурол сотиб олиш ва банк секторлари соҳасида таъқиқларни киритган эди.