Келаси йилдан ИИВ Академиясига талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

© akadmvdАкадемия МВД
Академия МВД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён ИИВ академиясига абитуриентлар махсус профессионал танлов ва шахсий суҳбат орқали қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ академияси келаси ўқув йилидан бошлаб, талабаларни кириш имтиҳонисиз махсус профессионал синов ва суҳбат асосида қабул қилинади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон президенти томонидан бугун тасдиқланган, ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган чоралар доирасида амалга оширилмоқда.

Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар органлари қайта ташкил қилинмоқда

Бундан буён ИИВ Академиясида ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади. Талабаларга стипендия берилади ва моддий таъминланади.

Келажакда уч йилдан ортиқ хизмат фаолияти ўтаётган ходимлар учун ўқишнинг сиртқи шакли ҳам киритилади. Ўқишнинг бундай шакли 4 йиллик бўлади. Олий маълумотли ходимлар учун сиртқи таълим уч йиллик бўлиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Академияда олинган олий таълим магистр даражасига тенглаштирилади. Кундузги бўлимга 600 нафар ва сиртқи бўлимга 200 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Академияда қўшимча тартибда Чет тиллари курси, педагоглар тайёрлов курси ва илмий-амалий изланишлар маркази ташкил қилинади.

Шунингдек республикадаги бир неча лицей ва коллежлар ИИБ академияси оталиғига олинади ва у ерда ўқувчилар Академияга киришга чуқурлаштирилган тайёрловдан ўтишади.

Ўзбекистон ИИВ Академиясида рус ва хитой тиллари курслари ташкил этилади

Бундай лицейларга қабул ИИВ квоталарига кўра танлов асосида амалга оширилади. 2020/2021 ўқув йилларидан бошлаб ИИБ Академиясига фақат ИИВга таалуқли бўлган лицейлар битирувчилари ҳамда ИИБ ходимлари қабул қилинади.

ИИВ лицейлари битирувчиларига Ҳарбий-техник институти ва Ёнғин хавфсизлиги институтига киришда олинган балига, максимал балнинг 10% миқдорида қўшимча имтиёз бали берилади.

Ундан ташқари бундай лицей битирувчилари ИИБ Академияси, Ҳарбий-техник ёки Ёнғин хавфсизлиги институтларига кира олмаган тақдирда, уларга ИИБга ишга жойлашишда имтиёз берилади.

Шунингдек, Академияда етакчи хорижий тажриба асосида вазиятлар полигони ва моделлаштириш маркази қурилади. 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ИИБ ходимларини масофадан туриб ўқитиш тажрибаси қўлланила бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0