ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар академиясида хитой ва рус тилларини ўрганиш бўйича курслар очилади, деб хабар қилди РИА Новости "Ўзбекистон" миллий телеканалига таянган ҳолда.
Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишганди.
Қайд этилишича, бундай курсларнинг очилиши бўлғуси милиция ходимларига россиялик ва хитойлик ҳамкасблардан тажриба ўрганиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Марказий Осиёда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича энг йирик олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.