Мирзиёев милиция ходимлари нега халққа яқинлаштирилганини тушунтирди

© AP Photo / Mikhail MetzelЎзбек милиция ходимлари
Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига ташрифи доирасида туман ички ишлар бошқармаси қошидаги 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига ташрифи доирасида туман ички ишлар бошқармаси қошидаги 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.

Тошкентда янги ички ишлар бўлимлари очилди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги ички ишлар бўлимлари очилди
Мирзиёев ички ишлар бўлими ходимлари билан мулоқот қилиб, замонавий технологиялар бўйича амалга оширилаётган иш жараёни билан танишганлиги айтилмоқда.

"Ички ишлар идораларини халққа яқинлаштиришдан мақсад жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг асл сабабларини аниқлаш, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари, тинч ва осуда ҳаётини таъминлашдан иборат", деган Мирзиёев.

Шу ерда "Автокон" – автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппаратининг тақдимоти ўтказилди. Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради.

Қурилмани янада такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди, дейилган хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0