ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Америка ҳукумати Афғонистондан ўз ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиши ва бу билан Вашингтоннинг иш бермаган кампаниясига нуқта қўйиши лозим. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар маҳкамасининг иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов "Известия" нашрига берган интервьюсида шундай баёнот билан чиқиш қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"АҚШ армияси қўлидан ҳеч нарса келмаслиги сабабли улар Афғонистонни тарк этишлари лозим. Американинг Афғонистондаги кампанияси мағлубиятга юз тутди", — дея иқтибос келтирган дипломат сўзларидан "Известия" нашр.
Кабулов, шунингдек, Россия Американинг Вашингтондаги доимий армияси ўрнини хусусий компанияларнинг ёлланган аскарлари эгаллашига қарши эканлигини қўшимча қилди.
Сал илгарироқ ОАВларда Америка ҳукумати штатдаги, Афғонистон ҳудудида фаолият юритувчи ҳарбийларни ёлланма аскарларга алмаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Энг йирик хусусий ҳарбий компания — Academi раҳбари Эрик Принс — Афғонистонда 5,5 минг нафар ёлланган аскарларни ва 90га яқин ҳарбий самолётларни жойлаштириш таклифини берган.
ОАВлар тахминий баҳоси бўйича ушбу режани амалга ошириш Вашингтонга ўн миллиард долларга тушиши мумкин.
"Буларнинг барчаси мустамлакачилар сиёсатига ўхшаб кетмоқда", — дейди Кабулов.
Вашингтоннинг Афғонистонга қилган сарф- харажатлари
Вашингтон Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш дастурига умумий ҳисобда 76 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда АҚШ Ҳисоб палатаси баёнотида айтилмоқда.
Бу пуллар, хусусан, 600 минг дона ўқотар қуроллар, 76 минг дона транспорт воситалари, 208та вертолетни етказиб бериш учун сарфланган.
Ундан ташқари, Афғонистон ҳарбийлари 30 минг дона портловчи қурилмаларни зарарсизлантирадиган 30 минг дона қурилма, разведка фаолиятини олиб боришда фойдаланиладиган 16 мингта аппарат, шу жумладан, дронларни қўлга киритган.