АҚШ Афғонистондаги урушда енгилди - Маккейн

© US Army / Staff Sgt. Shane HamannUS Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border
US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик сенатор Джон Маккейн CBS News телеканали эфирида АҚШнинг Афғонистондаги омадсизликлари ҳақида сўзлади

TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Вашингтон Афғонистонда ўтказиб келаётган ҳарбий операцияларда енгилмоқда, деди CBS News телеканали эфирида Америка сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон Маккейн. РИА Новости хабари асосида.

"Бизда стратегия йўқ. Биз енгилаяпмиз", — деб таъкидлаган Маккейн.

US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳарбийлари томонидан бир кунда 70 дан ортиқ жангарилар йўқ қилинди
Маккейн, шунингдек, Афғонистон Миллий армияси "йўл қўйиб бўлмайдиган йўқотишларни бошдан кечираётгани" ҳақида қўшимча қилган.

Республикачи-сенатор бу ерда бор муаммо айни вақтда "тартибсизликлар мўл бўлган" Оқ уйга бориб тақалишини қўшимча қилган.

Ўтган ҳафтада Маккейн бир гуруҳ конгрессменлар бошчилигида Афғонистонга сафар қилган эди. Шу сафар якунида Маккейн Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари томонидан Афғонистонда 16 йилдан бери амалга оширилиб келаётган операциялар ҳозирча кутилган натижани бермаганлигини айтган.

Шу билан бирга, у, расмий Қобулга қарши қуролланган мухолифатчи толибларга қарши кураш давом эттирилиши керак, деб фикр билдирган.

Америкалик яна бир сенатор — Линдси Грэм эса  "Тўхтаб қолишни зафарга айлантириш учун" Афғонистонда НАТО кучлари ва Америка ҳарбийлари сони кўпайтирилиши керак, деган фикрда. Сенаторнинг сўзларига кўра, айни вақтда мамлакатда бўлиб турган контингент — яъни 8,6 минг ҳарбий хизматчилар "ўз вазифасини бажара олмайди".

АҚШ 2001 йилдан бери Афғонистонда ҳарбий операцияларни амалга ошириб, маҳаллий ҳукуматга "Толибон" ҳамда "Ислом давлати" террорчилик уюшмаларига қарши курашда ёрдам бериб келмоқда. 2015 йилнинг 1 январидан НАТО Афғонистонга ўзининг янги —  "Қатъий кўмак" миссиясини юборган.

Бугунги кунда Афғонистонда 10 мингга яқин Америка ҳарбийлари мавжуд бўлиб, улар маҳаллий хавфсизлик кучларига ёрдам бериб, террорчиларга қарши операцияларни ўтказиб келмоқда.

АҚШ Миллий разведка хизмати бошлиғи Дэниел Коутс фикрича "буларнинг барчасига қарамай, мамлакатдаги вазият тобора ёмон тус олмоқда ва толиблар янги-янги ҳудудларни забт этишмоқда".

Янгиликлар лентаси
0