ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. АҚШ жорий йилда Афғонистон ҳудудларини "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангариларидан халос этишга бел боғлаган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлар вакили Билл Салвиндан олинган маълумотга таянган ҳолда Франс Пресс агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, илгари минтақада "ИД" жангарилари сони 2,5-3 минг нафаргача етган, аммо энди жанглардаги йўқотишлар ва "дезертирлик" ҳолатлари туфайли улар сони 800 нафарга камайган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2001 йилда Афғонистонда "Толибон" ҳаракати жангариларига қарши ҳарбий операция бошлаган. Ҳозирги кунда ушбу давлатда 8,4 минг атрофида америкалик ҳарбий кучлар мавжуд. Улар асосан толибон ва "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангариларига қарши курашишда маҳаллий ҳокимият хавфсизлик кучларига ёрдам бермоқда.
Вашингтон таъкидига кўра, зарба "Ислом давлати" жангарилари ҳаракатланадиган тунел тизимларига берилган. "Зарба террористик уюшмани йўқ қилишга қаратилган ваъдага содиқлик намойиши белгиси", деб таъкидланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.