АҚШ ОАВлари Вашингтонга Россияда "бомбаларнинг отаси" борлигини эслатиб қўйди

Oбуна бўлиш
Россия захирасида Америка эга бўлган "бомбаларнинг онаси"дан кучлироқ қурол борлиги ҳақида маълумот тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Куни кеча Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги "Ислом давлати" террорчиларига қарши "бомбаларнинг онаси" дея аталмиш, оғирлиги салкам 10 тонналик энг кучли GBU-43 ядросиз бомбасини қўллади.

National Interest нашри айни вақтда Россияда "бомбалар онаси"дан кўра кучлироқ ядросиз қурол борлигини таъкидламоқда.

КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?
У авиацион вакуумли бомба бўлиб, "бомбаларнинг отаси" сифатида машҳур. У АҚШнинг энг кучли ядросиз, "бомбаларнинг онаси" деб аталмиш GBU-43 ни ортда қолдиради, деб ёзган нашр.

Нашрнинг ёзишича Россия эга "ота"нинг маррани йўқ қилиш кучи америка "онаси"дан икки баробар ортиқ.

Ушбу бомба биринчи марта Россияда 2007 йилда синовдан ўтказилган. Қурол портлатилганда портловчи зарралар аланга олиб, бўшлиқни тўлдиради ва ўз йўлидаги барча объектларни йўқ қилиб ташлайди, аммо радиоактив заҳарланиш содир бўлмайди, деб эслатган нашр.

Янгиликлар лентаси
0