Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?

© REUTERS / KCNAКХДР баллистик ракеталарни учирмоқда
КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги "Ислом давлати" террорчиларига қарийб 10 тонналик ўта кучли бомба билан зарба берди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ томонидан Афғонистонда "Ислом давлати" жангариларига қарши фавқулодда кучли ядросиз бомбанинг ишлатилиши ўз самарасини кўрсатди, бу шунингдек, Шимолий Корея учун сигнал бўлиши мумкин, деб таъкидлади РИА Новости нашрига Hudson Institute ҳарбий-сиёсий анализ маркази раҳбари Ричард Вайц.

Б-52, Америка бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистонга энг кучли бомбани ташлади
"Яққол аёнки, ушбу қурол "ИД" қазган ер ости йўлаклар ва бункерларни йўқ қилиб юборишда самарали бўлди. Бундан ташқари, Трамп, АҚШ ҳарбий кучлари "ИД" устидан ғалаба қозониш учун ҳар қандай қуролдан фойдаланишларини алоҳида таъкидлаган эди", — деб айтган агентликка суҳбатдош.

Экспертнинг айтишича, айрим кишилар бу Шимолий Корея учун сигнал бўлиши мумкин, деган фикрларни ёқламоқдалар. АҚШ ўзининг ушбу ҳаракати билан КХДРнинг ер ости ракеталари ва артиллерия мосламалари улар Сеулни йўқ қилишларидан олдинроқ вайрон қилинишига шама қилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча АҚШ "ИД" террорчилик уюшмасига қарши биринчи маротаба GBU-43 деб номланган ўта кучли ядросиз бомбани қўллади. Оғирлиги 9,5 тонна заряд МС-130 самолётидан ташлаб юборилган. Таъкидларга кўра, АҚШ захирасида ана шундай қуролдан 15та бор.

АҚШ президенти Дональд Трамп таърифига кўра, бу Америка қуролли кучларининг "ўта омадли миссияси" бўлди. У шунингдек, АҚШ "дунёдаги энг қудратли қуролли кучга эгалигини ва у ўз вазифасини бажарганини" қўшимча қилган.

Афғонистон ҳукумати ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, АҚШ томонидан энг кучли бўлган ядросиз бомбанинг қўлланилиши оқибатида "Ислом давлати" террорчилик уюшмасининг камида 36 нафар жангариси йўқ қилинган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан қилинган баёнот асосида Франс Пресс агентлиги хабар берган.

Янгиликлар лентаси
0