Шуҳрат Қаюмов: оилаларимиз бузилишига сабаб эркакларимиз эрлигини йўқотганлиги

© SputnikПросмотр телепередачи, на которой выступает Шухрат Каюмов
Просмотр телепередачи, на которой выступает Шухрат Каюмов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда тўйларда ҳашам ва дабдабани чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва сухандон Шуҳрат Қаюмов 6 август куни Ўзбекистон телеканали орқали намойиш қилинган "Муносабат" кўрсатувида оилалар бузилиши ҳақида ўз таклифларини билдирди.

Молодожены делают фото на фоне памятника в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ҳашаматли тўй қилиш қонуний таъқиқланади

"Куни кеча мажлисда ўтириб, кўзим ёшини тўхтата олганим йўқ. Сабаби — муҳтарам президентимиз ҳудди ичимизда юргандек, оддий одамлар сингари ҳамма камчиликларимизни рўйи рост айтиб бердилар. Биладилар, ҳамма яширган сирларни ҳам билар эканлар. "Қаердан биладилар? Ким бу ахборотларни етказяпти?" — деб хайрон бўлдим. Худди ўзлари бизнинг орамизда юрганларидек.

Ҳозир қизиқ воқеа бўлди, кўрсатувга келяпман. Энди чиқиб кетаётсам, совчилар келиб қолишди уйимга. Совчилар билан бир оз суҳбатлашиб қолдим. Биринчи куёв билан бирга келилар дейман.
Куёвдан сўрайман. Хўп куёв бўлувчи, менга айтинг никоҳ нима?, хотин ким? Жавоб йўқ.

Қайнона қариб қолганман, битта хизматчи керак, ош қилишга одам керак деб, хизматчи чақиради. Биринчи келин қилишда, тўй қилишда хатомиз мана шундан бошланади. Биз уйга ёрдамчи, хизматкор олишдан бошлаймиз тўйни.

Кейин яна бир нарса, борган сари ҳақиқатда ҳаддимиздан ошиб кетмоқдамиз. Яқинда бир тўйда бўлдим. Тўйда кўпчилик хабари бўлмаса керак, лекин гувоҳларим бор, бўлган тўй. Куёв томон, келин томон келган аёлларга биттадан тилла узук тарқатди. Патнисда олиб юриб узук тарқатишди. Агар бу ҳам урфга кирса, яна бир бало бўлади.

Тўй кортежи - Sputnik Ўзбекистон
Энди тўйларда дабдабага йўл қўйилмайди - Президент қарори

Тўйларда кўча-кўйда, ўзимиз кўриб қоламиз, қатор автомобиллар йўл бермасдан, видеооператор ойнадан осилиб, суратга олиб кетяпти. У йиқилиб тушса, ёнидаги босиб кетса, нима бўлади? Бунақа ҳолатлар жуда кўп бўляпти.

Мени таклифим бор. Тўй қилаётган одам маҳалла қўмитасидан нафақат маслаҳат олиши керак, балки уларни тавсияларига амал қилиш керак. Қатъий амал қилиш керак. Қарор билан мана шу тўй чегарадан ўтса, тўй бўлмайди деган ваколатни бериш керак. Бўлмаса бўлмайди. Мисол учун яқинда яна бир танишимиз қайтиб келди. Сабаби — қайнонаси онанг айтганини қилмади. Сен олиб келган пардангни дизайни уйимни дизайнига тўғри келмади деб ҳайдади. Парда қиммат, қизнинг отаси йўқ. Онаси битта ўзи чет элга бориб келиб, шу пардани 5,5 минг долларга қилган экан. Унинг дизайни ёқмабди, парда уйнинг дизайнига тўғри келмабди.

Бугун оилаларимиз бузилишига сабаб эркакларимиз эрлигини йўқотганидадир. Эрлигини билмайди", — деди Шуҳрат Қаюмов.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Ариповга тегишли ташкилотлар билан биргаликда оилавий маросимларни тартибга солиш, уларни ихчам, исрофгарчилик ва дабдабага йўл қўймасдан ўтказиш бўйича бир ой муддатда Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни зиёлилар билан ўтказган учрашувида маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0