TOШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Ҳашаматли, тўкин-сочин тўйлар ортида мақтанчоғлиқ ва кибрдан бошқа нарса йўқ, деб ёзади, "Миллий такланиш" партияси аъзоси, Олий Мажлис депутати Зумрад Бекатова.
Узундан узоқ кортежлар, қимматбаҳо совғалар, тўкин-сочин дастурхонлар ва кундан-кунга кўпайиб бораётган янгича одату русмлар. Бошқалардан қолишмаган тўй қиламан деб, унчалик бой бўлмаган фуқаролар узоқ вақт давомида ўзларини кундалик эҳтиёж маҳсулотларидан чеклашга мажбур бўлишмоқда.
Ҳамма нарса ўғлимнинг ёки қизимнин тўйи учун деб ҳаракат қилаётган фуқаролар, аслида ўзларининг сахийлиги туфайли бундай қилишаётгани йўқ. Агар улар ҳақиқатдан ҳам сахий бўлганида ортиқча маблағларни муҳтож бўлган қариндошларга, ёлғиз қолган қарияларга, кўп болали оилаларга ва етим болаларга хайрия мақсадида ишлатилган бўлар эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 3 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида серҳашам тўйлар борасида салбий фикр билдирган эди.
«Миллий тикланиш» партияси вакиллари фикрига кўра, бундай тўйлар, миллий урф-одат ва қадриятларни сақлаб қолиш ўрнига ёшларни жамиятга эҳтиёжларига бефарқ бўлишга, исрофгарчиликка ўргатиши мумкин. Депутатлар фикрига кўра, бугунги кунда биринчи навбатда ёшлар орасида ушбу мавзуларда тарбиявий ишлар олиб ориш керак.
Шунингдек, бойлик кўз-кўз қилинган ҳашаматли тўйлар жамиятнинг катта қисмида норозилик туйғуси уйғотар экан. Бунинг ўрнига одамлар ўзбек халқининг камтарона, хайр-саховатли урф-одатларини эсга олишни талаб қилмоқда.
Шу ўринда, айрим мамлакатларда ҳашаматли тўйлар ўтказиш қонун томонидан таъқиқланганини эсга олиш ўринли бўлар эди. Ушбу таъқиқ, айниқса, давлат хизматида ишлаётган мансабдор шахсларга таалуқлидир.
Айни дамда Ўзбекистон Бош вазири, Аёллар қўмитаси президент топшириғига кўра тўйларда ҳашам ва дабдабани чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлашмоқда.