Ўзбекистонда "Жабхат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси тарафдори 6 йилга қамалди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишруки наручники
руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу воқеа 2014 йилда Низомов Аҳкомиддин меҳнат қилиш учун Владивосток шаҳрига бориши билан бошланади. У ерда "Жихадизм" динний гуруҳ тарафдорлари таъсирига тушиб қолади

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судида 27 ёшли Аброридин Низомовни "Жабхат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлганлиги учун судланди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар қилди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 100 минг доллар пора олган судья 12 йилга қамалди

Аброридин, Аҳкомиддин ва Иброҳим Низомовлар диний экстремистик уюшмаси ёлланувчиларнинг таъсирига тушиб қолганлиги аниқланди.

Ака-укалар нафақат ўзлари Сурияда террорчилик уюшмаси сафига қўшилмоқчи бўлишди, балки бутун оила аъзоларини ҳам олиб кетмоқчи бўлдилар. Бу 2014 йилда Аҳкомиддин меҳнат қилиш учун Владивосток шаҳрига бориши билан бошланади. У бу ерда "жиҳодчилик" диний гуруҳи тарафдорлари таъсирига тушиб қолади. Уларнинг раҳбарлигида Аҳкомиддин диний-экстремистик йўналишда таълим олади. Сўнг "Ал-Азҳар" университетида таълим олиш учун Мисрга боради. 2015 йилда эса Сурияга кетади.

"Жабҳат ан-Нусра" террорчилик уюшмаси сафига қўшилгандан сўнг Аҳкомиддин укалари Иброхим, Аброридин ва бутун оила аъзоларини Сурияга бориш ва жангариларга қўшилишга чақиради.

Ўша вақтда Қозон шаҳрида ишлаб юрган Иброҳим зудлик билан акасининг таклифига жавоб беради. У Озарбайжон орқали Туркияга ўтиб кетади. У ердан Сурияга ўтиш ва "Жабҳат ан-Нусра"га қўшилишни кўзлайди.

Аброридин интернет орқали акасидан хабар олгач кетишга тайёргарлик кўришни бошлайди. У автомашина ва оиласига тегишли бўлган барча нарсаларни сотади. 2016 йил октябр ойида ноқонуний равишда Қирғизистонга жўнаб кетади. У ерда Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи Қирғизистон фуқароси Мурод исмли йигит билан учрашади. Бир қанча вақтдан сўнг улар Низомовларнинг бутун оила аъзоларини Ўзбекистондан олиб кетиш режасини тузишади.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада "Ҳизб ут-Таҳрир" тарафдори бўлган аёл 10 йилга қамалди

Онаси Саидби Низомова, Аброридиннинг рафиқаси Бибисалима икки нафар вояга етмаган болалари ва Иброҳимнинг рафиқаси Шарифахон ва унинг уч нафар вояга етмаган болалари билан Фарғонага қариндошларни кўриш баҳонаси билан Сўх туманидан йўлга чиқиб кетишади.

Боткен вилоятининг Қадамжой туманида уларни Аброридин ва Мурод кутиб олади ва уларни Ўшга олиб боради.

Ўшда Аброридин бутун оиласи билан Сурияга кетиш режасини тузади. У ерда уларга Қозоғистон фуқароси Олжейс исмли йигит ёрдам беради. Олжейс уларга Тожикистон фуқаролиги бўйича қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб беради. Шундан сўнг, Олжейс оилани Бишкекка олиб боради ва шаҳар марказидаги бир уйга жойлаштиради.

2016 йил декабр ойида Низомов оиласи билан айланма йўллар орқали икки кузатувчи билан Қирғизистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишади. Улар Тараз шаҳрига етиб борадилар. Лекин 2017 йил январ ойида бутун оила Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтариб юборилади.

Суд жиноят иши материалларни кўриб чиқиб, Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), шунингдек 244-2-модда (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича Аброридин Низомовга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд томонидан оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан суд ҳукмини чиқаришда инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Аброридиннинг онаси, рафиқаси ва акасининг рафиқаси шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.

Янгиликлар лентаси
0