Фарғонада "Ҳизб ут-Таҳрир" тарафдори бўлган аёл 10 йилга қамалди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ҳизб ут-Таҳрир" тарафдорлари билан танишганидан кейин у "Одноклассники" ижтимоий тармоғида 7та гуруҳ ташкил қилади ва улар орқали Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдаришга даъват қилувчи ғояларни тарғиб қилади

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди марғилонлик 46 ёшли Муҳайё Ҳусановани "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилотига алоқадорликда айбдор деб топиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди, деб хабар берди суддаги манба Sputnik мухбирига.

Муҳайё Ҳусанова "Ҳизб ут-Таҳрир" мафкураси билан 2012 йилда "Одноклассники" ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтганида танишади. Шундан сўнг у мазкур ташкилот тарафдорлари билан фаол мулоқотга киришади, "Ҳизб ут-Таҳрир" фаолиятини тарғиб қилувчи материалларни ўрганади.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди

"2013 йилдан сўнг Ҳусанованинг ўзи ҳам экстремистик ғояларни фаол тарғиб қилишга киришади. У "Одноклассники" тармоғида бир нечта профил ва гуруҳлар ташкил қилиб, улардан экстремистлар билан мулоқот қилишда, Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдариб ташлашга даъват этувчи ғояларни тарғиб қилишда фойдаланади", — деди суд вакили.

Унинг айтишича, аёл оила аъзолари ва қариндошларини ҳам радикал исломга даъват қилади. Қулай имконият бўлди дегунча у телефонидаги 8 март, Ўзбекистон Мустақиллиги куни ва Янги йил байрамларини нишонламаслик кераклиги ҳақидаги аудиоёзувларни ёнидагиларга эшиттиришга уринади. Шунингдек, Ҳусанова ИШИД ҳақида ҳам ижобий фикрлар билдиради ва Ўзбекистонда халифалик ўрнатилишидан умидворлигини айтади.

Суд экспертизаси жараёнида Муҳайё Ҳусанова томонидан "Одноклассники" тармоғида жойлаштирилган ҳамда унинг уяли телефонидаги материаллар диний экстремизм ғоялари билан сингдирилгани ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши маълум бўлди. Улар конституцион тузумни ағдариб ташлаш, Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилоти ғояларини тарғиб қилишга йўналтирилган.

Ишни ўрганиб чиққан ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглагансуд М.Ҳусановани Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0