Малакали мутахассислар Ўзбекистонга қайтишига нима халал бермоқда?

"Мобильный пресс-клуб" проведет встречи с населением в различных субъектах страны
Мобильный пресс-клуб проведет встречи с населением в различных субъектах страны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ривожланган мамлакатларда юқори маош олиб ишлаётган мутахассислар Ўзбекистонга қайтиши учун уларнинг болаларига мувофиқ даражада билим бера оладиган мактаблар, керакли даражада маош таклиф қила оладиган корхоналар ва иш ўринлари ташкил қилиш керак.

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Август ойининг бошида, Халқаро пресс-клубда таълим тизимига бағишланган муҳокама чоғида, ўта қизиқ бир мавзу муҳокама қилинди.

Ушбу мавзу кўтарилишига АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқароси Сафаров Зафар юборган хабар бўлди. Сафаров ўз хабарини АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири бўлган New York Times саҳифаларида келтирилган статистик маълумотлар билан бошлаган. У ерда айтилишига кўра АҚШда 2013 йил ҳолатида 56 минг ўзбек мигрантлари яшаёган экан. Улардан ярми Нью Йоркда, 12 мингдан ортиғи эса Бруклиннинг ўзида яшар экан.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: чет элга иш қидириб кетган фуқароларни қайтариш ишлари талаб даражасида эмас

Шуниси қизиқки, ушбу мигрантларнинг аксарияти янги, нотаниш шароитларга тез орада мослашиб олишга муваффақ бўлишган. Бунинг сабаби нафақат уларнинг ҳаракатчан ва интилувчан бўлгани, балким барча Ўзбекистон фуқароларига хос бўлган меҳнатсеварлик ва қаноатлилик ҳам, дейилган хатда.

Бугунги кунда АҚШда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти илм-фан, таълим, давлат хизмати, медицина, логистика ва IT технологиялар соҳасида ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистон диаспораси вакиллари томонидан федерал, солиқ ва бошқа қонунбузарликлар жуда кам содир этилган.

Сафаров ёзишига кўра, ушбу мигрантларнинг аксарияти, агар Ўзбекистон уларни таклиф қилса, чет элда ортиррган тажрибаларини ўз Ватанида қўллашга тайёр экан.

— Агар ушбу мутахассислар ватанига қайтишни истаса, бизда ушбу юқори малакалаи мутахассислар учун керакли муносиб иш ўринлари яратилмоқда. Вакансиялар машинасозликда, тоғ-кон саноатида ҳам,  ҳам бизнесда ҳам очилмоқда. Бир неча катта лойиҳалар аллақачон бошланган. Бизнинг иқтисодга ва бизнинг мамлакатга бундай мутахассислар керак. Президентнинг ўзи ҳам бундай мутахассисларни ўзбекистонга қайтариш масалалсини бир неча бор кўтарган, — деди Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазири.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев хориждаги ўзбек шифокорларини қайтаришни талаб қилди

Шундан кейин залда ўтирган, Ботир исмли, чет элда меҳнат тажрибасига эга бўлган мутахассис сўз олиб қуйидагиларни айтди.

— Мен Сингапурда, Дубайда, Америка ва Англияда яшаганман. Жуда кўп танишларим чет элларда консалтинг, суғурталаш, IT саноати ва бошқа соҳаларда ишлаб келмоқда. Улар билан ушбу мавзуда гаплашганимда, уларнинг аксарияти орыага қайтишга тайёр эканини билдиради, лекин  ҳар доим буни бир неча ташкилий муаммолар кўтарилади.

Масалан, уларнинг болаларига таълим бериш масаласи. Уларнинг кўпи оилалик ва болалари ҳам бор. Улар Ўзбекистонга қайтган тақдирда уларнинг болалари қаерда ўқиши масласи. Ўзбекистонда бундай муассасалар борғу, лекин уларнинг сони жуда кам ва уларнинг баҳоси жуда қиммат. Баъзан ҳатто чет эллардагидан ҳам қимматроқ.

Шунинг учун, юқори малакали мутахассислар Ўзбекистонга қайтиб камроқ маош эвазига ишлашга рози бўлсаю, лекин уларнинг болалари бундай қиммат мактаблардан фойдаланишга мажбур бўлса, бу ҳолат бир бирига мос келмайди.

Умуман Ўзбекистонга қайтишни истаган фуқаролар икки тоифага бўлинади. Биринчиси бу юқори малакали мутахассислар бўлса, иккинчиси бу – бизнесменлар, яъни бирор янги лойиҳани нолдан бошлашга тайёр бўлган инвесторлар.

Главный дирижер Национального филармонического оркестра России Владимир Спиваков - Sputnik Ўзбекистон
Спиваков: Ўзбекистоннинг сочилиб кетган хазинасини ортга қайтаришингиз керак

Инвесторлар учун қайтиш осонроқ бўлади дейиш мумкин. Чунки бугунги кунда бизнес учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлмоқда. Солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар бор.

Лекин иккинчи тоифадаги мутахассислар қайтиши учун эса, уларнинг даражасига мос келадиган инфратузилма, яъни банклар, суғурта компаниялари ва бошқалар пайдо бўлиши керак. Улар ўзлари ишлаб юрган мамлакатларда, ҳақиқатдан ҳам анча юқори маош олишади ва юқори ҳаёт даражасига ўрганиб қолишган. Ватанига қайтгач улар ҳам downshifting қилиб, камроқ маош эвазига ишлашга тайёр.

Бу ерда улар ҳаддидан ошган ёки керагидан ортиқча талаб қўймоқда деган фикрга бориш нотўғри бўлади. Гап шундаки, бугунги кунда Ўзбекистонга бир қатор юқори малакали мутахассислар керак ва ушбу лавозимларга чет эллик бўлган мутахассисларни ёллашдан кўра ўзбекистонликларни қайта ёллаш арзонга тушади.

Қуйидаги видеолавҳанинг 48 дақиқасидан бошлаб ушбу муҳокамани тинглашингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0